«Yerхususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими : (ID: 1105)

I.  Умумий маълумотлар

  ТашкилотЎзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
  Лойиҳанинг тўлиқ номи «Yerхususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими
  Лойиҳанинг қисқа номи «Yerхususiylashtirish» ААТ
  Лойиҳанинг қисқача тавсифи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш имкониятини бериш. Шунингдек, давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматни Давлат хизматлари марказлари орқали ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатишни йўлга қўйиш. Шу билан бирга сифатини ошириш билан бирга, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда иштирок этадиган корхоналарга тўғридан-тўғри мурожаат қилмадан, бир жойдан ишларини ҳал этиш имконияти яратилмоқда. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мулк дахлсизлиги давлат томонидан кафолатланишига эришилади. Натижада збекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштиришга оид ҳужжатга эга бўлишади. Тизимни яратиш ва жорий қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш.
  Лойиҳа тури Ахборот тизими
  Идоралараро ахборот тизими / ресурс Ҳa
  Шахсий маълумотлардан фойдаланади Ҳa
  Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган Йўқ
Ташкилотнинг юридик манзили

Манзил1:   100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар

ФИШ: Ташпулатов Улуғбек Самандарович

Телефон рақами: 71 259 20 93

Email: ict@davaktiv.uz

Яратиш, такомиллаштириш учун асос

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги икки ҳафта муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) раҳбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда «Yerxususiylashtirish» ААTни, уни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича тасдиқланган техник ҳужжатлар ва экспертиза хулосалари билан биргаликда Давактив агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида топширилишини таъминласин. Давактив агентлиги «Yerxususiylashtirish» AATни заруратга кўра такомиллаштириб борсин, бунда «Yerxususiylashtirish» ААTни қайта ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, техник қўллаб-қувватлаш, жараёнларга малакали мутахассисларни жалб қилиш ва у билан боғлиқ бошқа барча харажатлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги 963-сон қарори; - Ахборот тизимини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларига ҳам асосланилиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий асос рақами: 71-ВМҚ,   14.05.2022

Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси

Мақсадлар: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш имкониятини бериш. Шунингдек, давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматни Давлат хизматлари марказлари орқали ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатишни йўлга қўйиш. Шу билан бирга сифатини ошириш билан бирга, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда иштирок этадиган корхоналарга тўғридан-тўғри мурожаат қилмадан, бир жойдан ишларини ҳал этиш имконияти яратилмоқда. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мулк дахлсизлиги давлат томонидан кафолатланишига эришилади. Натижада збекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштиришга оид ҳужжатга эга бўлишади.

Вазифалар: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш; - «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер участкаларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш, шунингдек, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш йўли билан амалга оширилишини йўлга қўйиш; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш;

Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати

Бошланиш вақти: 01.05.2022

Якунлаш вақти: 07.05.2022

II  Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар

  Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи Давлат активларини бошқариш агентлиги
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати

1Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш

Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари

1Маъмурият (Администраторлик) қуйи тизими, Тизимдаги ҳар бир амални қайд этиб бориш қуйи тизими, Махсус комиссия қуйи тизими, Ҳисоботларни шакллантириш қуйи тизими, Чет ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қуйи тизими, Кириш назорати қуйи тизими.

Ахборот тизимлари

1Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги ахборот тизимлари

Амалий маълумотномалар ва классификаторлар

1SOATO

Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор

1ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

2Кадастр рақами

3Бошқалар

4СТИР - Солиқ тўловчининг индивидуал рақами

III  Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар

  Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади Йўқ
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи

Яратувчи номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори

  «Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси Агентликнинг 07.05.2022 йилдаги 05/20-13-136-сонли хати билан эксперт хулосасини олиш учун юборилган.

IV  Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар

Сервер ускуналарини жойлаштириш

Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6

Тури:   Шахсий сервер

Сервер қуввати

Процессор: Intel Xeon Silver 4210

Оператив Хотира (RAM): 128 GB

Хотира (ПЗУ): 0.001 TB

Ядро: 20

Оқимлар: 40

Операцион тизими

1. UBUNTU

Маълумотлар базасини бошқариш тизими

1. Oracle Database 11g Release 2

Амалий дастурий таъминот номи

1. Автоматлаштирилган лойиҳалар тизими

2. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими

Ҳимоя воситалари

1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими

2. Рақамли видеокузатув тизими

3. Экранлаштирилган кабел

4. Назорат ҳудуди

5. Тармоқлараро экран

6. Шахснинг индивилуал характеристикасини ўлчовчи қурилма

Узлуксиз қувват тизими

1. 10kVa

«Yerхususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими

Маълумотнома

Рўйхатга олинган рақами: 1105

Яратилган санаси: 17.05.2022, 15:00

Ташкилот:  Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:

ФИШ : Ташпулатов Улуғбек Самандарович

Телефон рақами: 71 259 20 93

Email: ict@davaktiv.uz

Reyting:
5 (2)

Лойиха тузилиши