Кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими: (ID: 1177)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | Кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими |
Лойиҳанинг қисқа номи | «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизими |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизими - Кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими ҳисобланади. |
Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Йўқ |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Ҳa |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, А.Қодири кўчаси, 13а уй |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Раббинов Аслиддин Рустамович Телефон рақами: +998712449809 Email: org@soliq.uz |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 11 майдаги ПҚ–5113-сон қарори ҳамда “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарори, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўчма савдо фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорлари ижросини таъминлаш доирасида ишлаб чиқилган. Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ПҚ-5113, 11.05.2021 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: “K-SAVDO”» автоматлаштирилган ахборот тизимни яратиш асосий мақсадлари: - кўчма савдо фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида кўчма савдо фаолиятини амалга оширувчи 90% тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш; - кўчма савдо ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш, бундай фаолият турларига тадбиркорларни кенг жалб қилиш, шунингдек, кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш орқали аҳолига зарур товарларни харид қилишда қулайликлар яратиш мақсадида 100% кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш. Вазифалар: - тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун буюртма бериш; - кўчма савдо жойларининг хариталари билан танишиш; - аҳоли пунктлари бўйича кўчма савдо жойларининг схемаларига мувофиқ электрон аукционларни амалга ошириш; - аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойи учун тўловларнинг амалга оширилиши, шунингдек, пул маблағларини қайтариш; - тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида QR-код қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юбориш; - манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга кўчма савдо объектлари тўғрисида маълумот юбориш; - кўчма савдо жойлашиш схемасида мавжуд бўш турган ва банд қилинган кўчма савдо жойлари тўғрисида маълумот олиш; - кўчма савдо объектлари реестрини юритиш. |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 01.06.2021 Якунлаш вақти: 30.11.2021 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | танлов асосида аниқланади |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. “K-SAVDO”« автоматлаштирилган ахборот тизимининг асосий вазифаси - кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга ошириш. |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. Ахборотни тақдим этиш даражасининг асосий қуйи тизимлари: • «Веб портал» • «Ваколатли органнинг шахсий кабинети» • «Кўчма савдо субъектининг шахсий кабинети» • «Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар шахсий кабинети» • «Мобил K – SAVDO» |
Ахборот тизимлари | 1. Кадастр АТ, Е-IJRO AUKSION, Esi.uz |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. фойдаланилган |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 2. Кадастр рақами 3. СТИР - Солиқ тўловчининг индивидуал рақами |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Ҳa |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: BESTPOS MCHJ Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Sharnoma 1 |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | Mavjud emas |
Ахборот тизими / ресурсга ҳавола | k-savdo.soliq.uz |
Ахборот тизимини қабул қилиш далолатномаси | Тасдиқловчи ҳужжат: 1/1-далолатнома Ҳужжат санаси: 20.12.2021 |
Лойиҳа-техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ҳақида маълумот | Тасдиқловчи ҳужжат: Эз-07-8.7614 Ҳужжат санаси: 28.10.2021 |
Фойдаланишга топшириш (ички буйруқ ёки далолатнома рақами) | Тасдиқловчи ҳужжат: 109 Ҳужжат санаси: 04.04.2022 |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Тури: Ташқи хостинг |
Сервер қуввати | Процессор: 2 Оператив Хотира (RAM): 32 GB Хотира (ПЗУ): 1 TB Ядро: 8 Оқимлар: 16 |
Операцион тизими | 1. DEBIAN |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. PostgreSQL 13.1 |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Товар савдоси ва хатарларни бошқариг тизими (CTRM/ETRM) |
Ҳимоя воситалари | 1. VPN 2. Тармоқлараро экран 3. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари |
Узлуксиз қувват тизими | 1. DIZEL GENERATOR, UPS |
Кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 1177
Яратилган санаси: 17.06.2022, 11:46
Ташкилот: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Раббинов Аслиддин Рустамович
Телефон рақами: +998712449809
Email: org@soliq.uz