"Рақамли харид" автоматлаштирилган ахборот тизими: (ID: 1415)

I.  Умумий маълумотлар

  Ташкилот"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
  Лойиҳанинг тўлиқ номи "Рақамли харид" автоматлаштирилган ахборот тизими
  Лойиҳанинг қисқа номи "Харид" ААТ
  Лойиҳанинг қисқача тавсифи Тизим ўзининг электрон воситалари орқали харидларни режалаштириш босқичидан тортиб, давлат харидлари бўйича шартномалар тўловигача бўлган барча давлат харидлари жараёнининг бажарилишини таъминлайди
  Лойиҳа тури Ахборот тизими
  Идоралараро ахборот тизими / ресурс Ҳa
  Шахсий маълумотлардан фойдаланади Йўқ
  Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган Йўқ
Ташкилотнинг юридик манзили

Манзил1:   Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 100000, Осиё кўчаси, 8 уй

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар

ФИШ: Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович

Телефон рақами: (78) 150-73-43

Email: info@het.uz

ФИШ: Мухамедов Фаррух Хайруллаевич

Телефон рақами: (71) 150 73 47

Email: f.muxamedov@het.uz

Яратиш, такомиллаштириш учун асос

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-307-сон қарори 3-иловаси “2022 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 210-банди

Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ПҚ-307,   06.06.2022

Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси

Мақсадлар: давлат харидлари соҳасида электрон тизимларнинг жорий этилиши товарларни харид қилиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда давлат харидлари жараёнидаги барча манфаатдор томонларга қулайлик яратиш; харид жараёнларини стандартлаштириш, харид қилиш жараёни вақтини қисқартириш, хўжалик юритувчи субъектлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва бошқа етказиб берувчиларнинг давлат харидлари тартиб-таомилларида иштирокини рағбатлантириш ҳамда давлат харидлари бўйича ўзаро ҳамкорлик учун очиқ шароитлар яратиш; давлат харидлари тартиб-таомилларининг электрон форматга ўтиши ва тегишли воситалар ишлаб чиқилиши билан давлат харидлари сиёсатининг янада самарадорлигини ошириш; бозор таҳлилини, давлат харидлари мониторингини, текшириш ва аудитини самарали амалга оширишни таъминловчи электрон воситаларни рақамлаштириш.

Вазифалар: тизим ўзининг электрон воситалари орқали харидларни режалаштириш босқичидан тортиб, давлат харидлари бўйича шартномалар тўловигача бўлган барча давлат харидлари жараёнларини ҳисобга олинишини таъминлаш; тизим ижрочи органларга давлат харидларини индивидуал ва тўлиқ режалаштириш, турли даражадаги давлат харидлари тўғрисида эълонлар эълон қилиш, манфаатдор хўжалик субъектларидан тендер таклифларини олиш, уларнинг малакасини аниқлаш ва баҳолаш, шартномалар тузиш ва уларни бошқариш, уларнинг ўзгаришини мониторинг қилиш, тўловларни қайд этиш; тизим назорат қилувчи органларга, харидларни амалга ошириш бўйича марказлашган органларга давлат харидларининг электрон тартиб-қоидалари доирасида ўз функцияларини амалга оширишда ёрдам бериш.

Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати

Бошланиш вақти: 01.11.2022

Якунлаш вақти: 01.11.2025

II  Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар

  Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати

1Жараён натижалари бўйича тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

2Лотда салбий баҳолаш натижасини тасдиқланишини рўйхатдан ўтказиш

3Таклифларни баҳолаш баённомасининг бекор қилинганлигини расмийлаштириш

4Таклифларни баҳолаш баённомасини рўйхатдан ўтказиш

5Харид қилиш тартиби бўйича тушунтириш сўровини рўйхатдан ўтказиш

6Харид қилиш тартибини бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш

7Тендерда иштирок этиш тўғрисидаги билдиришномадаги ўзгаришларни рўйхатдан ўтказиш

8Харид қилиш тартибида иштирок этиш учун аризани рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш

9Ҳисоботлар олиш

Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари

1Шартномалар ҳисобини юритиш

2Харидлар назорати

3Аризалар

4Тендер иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш

5“Soliq.uz” бухгалтериясида аввал рўйхатдан ўтган ҳужжатларни яратиш

6Жараёнларни назорат қилиш

7Жараённи роботлаштириш (автоматлаштириш)

8Бухгалтерия хизматларини марказлаштириш

9Бюджетлаштири

10Прогнозлаш

11Ғазначилик жараёнини қайта ташкил этиш ва автоматлаштириш

12Маблағларни режалаштириш ва назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш

13Классификаторлар

14Ҳисоботлар

15Мониторинг

16Логлаштириш

17Шахсий кабинет(саҳифа)

18Авторизация

19Архивлаштириш

20Ахборот хавфсизлиги

Ахборот тизимлари

1“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг қуйидаги ахборот тизимлари билан интеграция қилинади:

2АСКУЭ АТ

3Биллинг АТ

4“Электр” АТ

5бошқа идоравий ахборот тизимлари

Амалий маълумотномалар ва классификаторлар

1Манзиллар маълумотномаси

2Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори

3Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими идоравий статистик таснифлагичи (МХОБТ)

4Ўзбекистон Республикаси Давлат ва хўжалик бошқаруви идораларини белгилаш тизими идоравий статистик маълумотномаси (ДБИБТ)

5Шунигдек, Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистридан (cs.egov.uz) ҳам фойдаланиш кўзда тутилган

Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор

1ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

2Географик код

3Бошқалар

4СТИР - Солиқ тўловчининг индивидуал рақами

III  Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар

  Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади Ҳa
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи

Яратувчи номи: Тендер натижаларига мувофиқ аниқланади

Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-307-сон қарори 3-иловаси “2022 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 210-банди

  «Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси Ахборот тизимнинг техник топшириғи лойиҳаси режага мувофиқ “Киберхавфсизлик маркази” ДУК дан экспертизадан ўтказилади

IV  Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар

Сервер ускуналарини жойлаштириш

Манзил: Тошкент 100047, Юнусобод тумани, Амир темур шох кўчаси 6-уй

Тури:   Шахсий сервер

Сервер қуввати

Процессор: 2.26 GHz

Оператив Хотира (RAM): 144 GB

Хотира (ПЗУ): 0.512 TB

Ядро: 8

Оқимлар: 16

Операцион тизими

1. UBUNTU

Маълумотлар базасини бошқариш тизими

1. PostgreSQL 8.3.23

Амалий дастурий таъминот номи

1. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими

2. Биллинг тизими

3. Товар савдоси ва хатарларни бошқариг тизими (CTRM/ETRM)

4. Ташкилот ресурсларини режалаштириш тизими (ERP)

5. Етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорликни бошқариш тизими (SRM)

Ҳимоя воситалари

1. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими

2. Антивирусная программа

3. Тармоқлараро экран

4. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари

5. Махсус дастурий таъминот воситалари

6. Ҳимоя реквизитларини сақлашга мўлжалланган махсус регистлар

Узлуксиз қувват тизими

1. UPS – APC Smart-UPS XL 3000VA 230V Tower/Rack Convertible, SUA3000XLI, максимал чиқиш қуввати - 2700 Ватт / 3000 ВА, номинал чиқиш кучланиши - 230 В, тўлиқ юклама билин ишлаганда самарадорлик - 95%, оддий зарядлаш вақти - 3 соат

2. Генератор - Total TP250001, частота - 50 Гц, кучланиши - 220 В, юкламаларсиз тезлиги - 3000 айл/мин, двигатель - дизель 9.0HP, қуввати - 5.0 Вт

"Рақамли харид" автоматлаштирилган ахборот тизими

Маълумотнома

Рўйхатга олинган рақами: 1415

Яратилган санаси: 01.10.2022, 17:37

Ташкилот:  "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:

ФИШ : Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович

Телефон рақами: (78) 150-73-43

Email: info@het.uz

ФИШ : Мухамедов Фаррух Хайруллаевич

Телефон рақами: (71) 150 73 47

Email: f.muxamedov@het.uz

Reyting:
0 (0)

Лойиха тузилиши