Юридик шахслар имтиёзлари ҳисобини юритиш (E-Imtiyoz) автоматлаштирилган ахборот тизими: (ID: 152)
I. Умумий маълумотлар
| Ташкилот | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси |
| Лойиҳанинг тўлиқ номи | Юридик шахслар имтиёзлари ҳисобини юритиш (E-Imtiyoz) автоматлаштирилган ахборот тизими |
| Лойиҳанинг қисқа номи | "E-Imtiyoz" ААТ |
| Лойиҳанинг қисқача тавсифи | Мавжуд солиқ имтиёзлари бўйича маълумотлар базасини яратиш ва ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини (ID-рақамини) бериш тартибини жорий этиш ҳамда солиқ имтиёзлари кодлари тўғрисидаги ахборотларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига етказиб бериш. |
| Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
| Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
| Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Йўқ |
| Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Йўқ |
| Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани А.Қодирий 13А |
| Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Мадазимов Бахром Баходирович Телефон рақами: +998712449748 Email: baxromjon.madazimov@soliq.uz ФИШ: Холбоев Ўткир Нуруллаевич Телефон рақами: +998712449709 Email: utkir.xolboev@soliq.uz |
| Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: "Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 6-банди "г" кичик банди 3-хатбоши. Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарининг 2022 йил 8 августдаги ЭДО-265-сон чора-тадбирлар дастурининг 4-банди. Норматив-ҳуқуқий асос рақами: 595, 22.09.2021 |
| Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: Ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини (ID-рақамини) бериш тартибини жорий этиш ҳамда солиқ имтиёзлари кодлари тўғрисидаги ахборотларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига етказиб бериш орқали солиқ турлари, ҳужжатлар ва соҳалар кесимида имтиёзлар ҳисобини юритиш. Бунда, солиқ ҳисоботларини шакллантиришда имтиёзларнинг тўлиқ (100%) ҳисобланиши ва юритилишини автоматик таъминлаш. Солиқ тўловчилар томонидан имтиёзлардан фойдаланишда суистеъмолчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш. Вазифалар: - мавжуд имтиёзлардан фойдаланишда товар ва хизматларнинг МХИК кодларига, ташкилотларга ва объектларга имтиёзларни автоматик боғлаш; - белгиланган имтиёзлар муддатлари ва қийматларини автоматик текшириш, солиштириш ва назорат қилиш; - имтиёзлардан фойдаланган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик шакллантиради; - мавжуд имтиёзлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига автоматик юборади. |
| Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 22.09.2021 Якунлаш вақти: 01.12.2021 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
| Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | Солиқ қўмитаси |
| Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат |
| Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. "Имтиёзларни қўшиш" модули 2. "Мурожаатлар" модули 3. "Ҳисоботлар" модули |
| Ахборот тизимлари | 1. Солиқ қўмитасининг "Солиқ тўловчиларнинг ягона реестри (539)" ахборот тизими |
| Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари кодлари 2. Манзиллар маълумотномаси 3. Электрон ҳукуматнинг маълумотномалари ва классификаторлари ягона регистри (cs.egov.uz) |
| Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. Кадастр рақами 2. СТИР - Солиқ тўловчининг индивидуал рақами |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
| Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Йўқ |
| Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорининг 6-банди "г" кичик банди. Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарининг 2022 йил 8 августдаги ЭДО-265-сон чора-тадбирлар дастурининг 4-банди. |
| «Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг 2023 йил 16 майдаги 01-18-01/1265-сон хати билан экспертиза хулосаси олинган |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
| Сервер ускуналарини жойлаштириш | Манзил: Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани А.Қодирий 13А Тури: Шахсий сервер |
| Сервер қуввати | Процессор: Intel(R) Xeon(R) Gold 6258R CPU @ 2.70GH Оператив Хотира (RAM): 32 GB Хотира (ПЗУ): 0.512 TB Ядро: 16 Оқимлар: 32 |
| Операцион тизими | 1. UBUNTU 2. ORACLE LINUX |
| Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. Oracle 7 |
| Амалий дастурий таъминот номи | 1. Автоматлаштирилган иш жойи 2. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими |
| Ҳимоя воситалари | 1. Рақамли видеокузатув тизими 2. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 3. Техник алоқа каналлари орқали маълумотларни чиқиб кетишишидан ҳимоялаш тизими 4. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 5. Антивирусная программа 6. VPN 7. Тармоқлараро экран 8. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари |
| Узлуксиз қувват тизими | 1. 1. 500 kVA va 150 kVA lik 2 (ikkita) dizel-generator bilan taʼminlangan 2. 2. UPS 2 ta 250 kVA |
Юридик шахслар имтиёзлари ҳисобини юритиш (E-Imtiyoz) автоматлаштирилган ахборот тизими
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами:152
Яратилган санаси: 05.04.2021, 09:53
Ташкилот: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Мадазимов Бахром Баходирович
Телефон рақами: +998712449748
Email: baxromjon.madazimov@soliq.uz
ФИШ : Холбоев Ўткир Нуруллаевич
Телефон рақами: +998712449709
Email: utkir.xolboev@soliq.uz