“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш: (ID: 1566)

I.  Умумий маълумотлар

  Ташкилот"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
  Лойиҳанинг тўлиқ номи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш
  Лойиҳанинг қисқа номи “HET BILLING” ДК
  Лойиҳанинг қисқача тавсифи Маиший ва юридик истеъмолчилар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисобини юритиш, ҳисоб-китоб қилиш.
  Лойиҳа тури Ахборот тизими
  Идоралараро ахборот тизими / ресурс Ҳa
  Шахсий маълумотлардан фойдаланади Йўқ
  Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган Йўқ
Ташкилотнинг юридик манзили

Манзил1:   Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 100000, Осиё кўчаси, 8 уй.

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар

ФИШ: Гайбуллуев Алвар Келдиёрович

Телефон рақами: (78) 150-73-43

Email: info@het.uz

ФИШ: Нишонов Диёрбек Насибжонович

Телефон рақами: (71) 207-23-74

Email: nishonov.d@eeho.uz

Яратиш, такомиллаштириш учун асос

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 598-Ф фармойиши

Норматив-ҳуқуқий асос рақами: 598-Ф,   24.10.2022

Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси

Мақсадлар: Маиший ва юридик истеъмолчи-ларнинг барча маълумотларини кўрсатган ҳолда, ягона маълумотлар базасини яратиш. Маиший ва юридик истеъмолчилар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисобини юритиш, ҳисоб-китоб қилиш. Замонавий ахборот технология-лардан фойданилган ҳолда “Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштирилган тизими” орқали олинаётган маълумотларни он-лайн равишда қайта ишлаш, электр энергия истеъмолчиларнинг электр энергияси ҳисоб-китобларини реал вақт давомида амалга ошириш, дебитор қарздорликни камайиши, истеъмолчи-ларнинг тўлов маданияти даражасининг ортиши ва тўлов интизомининг мустаҳкамланиши таъминлаш. Истеъмолчиларга онлайн равишда тезкор ва шаффоф маълумотлар тақдим этиш.

Вазифалар: “HET BILLING” ДК асосий вазифалари: • улгуржи ва маиший истеъмолчиларнинг барча реквизитлари жамланган ягона маълумотлар базасини юритиш; • истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобини юритишни автоматлаштириш; • электр энергияси учун тўловлани он-лайн тарзда амалга ошириш жараёнида истеъмолчиларга тўғри ва тўлиқ шаффоф маълумотларни тақдим этиш имконияти; • техник воситалар, уларнинг ҳаракати ва техник ҳолатини ҳисобга олиш; • шахсий кабинет, мобил иловалар, хабарномалар шлюзлари (СМС, телеграмм ва бошқа) билан маълумот алмашинуви имконияти; • электр энергияси ҳисобини юрутувчи аналитик ва регламентлаштирлган ҳисоботларни ЭТК, ҲЭТК ва “ҲЭТ” АЖ кесимида шакиллантириш; • бошқарув қарорларини қабул қилиш учун реал вақт режимида статистик маълумотларни тақдим этиш; • ДК ягона маълумотлар базасига эга бўлади ҳамда мавжуд ва янги ишлаб чиқилаётган автоматлаштирилган тизимлар билан интеграция қилиш имкониятига эга бўлади. Жумладан: - “1-С Бухгалтерия” билан боғланиши; - мобил платформалар билан боғланиш; - АСКУЭ тизими билан боғлаш ва маълумотларни юқори тезликда ҳисоб китобини олиб бориш; - ҳукумат порталлари ва бошқалар.

Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати

Бошланиш вақти: 01.11.2022

Якунлаш вақти: 15.07.2024

II  Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар

  Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи “UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор“ МЧЖ Ў
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати

1Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш

2Электр энергияси ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)

3Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш

4Электрон ҳисоб варақасини юбориш

Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари

1Маъмурлаш

2Хуқуқий-маълумотнома ахборотларини олиб бориш

3Юридик истеъмолчиларни қайд этиш ва ҳисоб-китобни олиб бориш

4Маиший истеъмолчиларни қайд этиш ва ҳисоб-китобни олиб бориш

5Техник воситаларни қайд этиш

6Электр энергия истеъмолчиларига тезкор ахборот етказиш

7Даъвогарлик фаолиятини таъминлаш

8Белгиланган (регламентланган) ҳисоботларни шакллантириш

9Аналитик ҳисоботларни шакллантириш

10Электр энергияни истеъмол қилиш режаларини ҳисоблаш

11Ташқи тизимлар билан интеграция қилиш

12ҲЭТК, ЭТК тизимдаги фаолиятини назорат қилиш

13Истеъмолчининг жорий ҳолати (Витрина)

14Тарихий (архив) маълумотлар

15Ўтмишдан қолган тизимлардан ахборотни миграциясини таъминлаш

Ахборот тизимлари

1Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаш-тирилган тизими “CAS”

2Ўзбекистон Республикаси Марказий банк “МУНИС”

3Ўзбекистон Республикаси “Milliy poshtasi”

4Тўлов тизимлари CLICK, Paynet, Upay, Payme ва бошқалар

5Ягона интерактив давлат хизматлар портали (ЯИДХП)

6Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

7Ўзбекистон Республикаси Олий суди “E-XSUD” ахборот тизими

8Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ахборот тизимлари

9Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Business Intellegense” таҳлилий модули

10Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

11Тошкент шаҳар Ҳокимияти таҳлил маркази

12Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Электр энергетикада назорат инспекцияси “Energowiki” мобил иловаси ва бошқа давлат органлари тизимлари

Амалий маълумотномалар ва классификаторлар

1Миллий статистика классификаторлари

2Умумий маълумотномалар

3Техник маълумотномалар

4Бухгалтерия ҳисоби маълумот-номалари

5Марказий банк маълумотномалари

6Электрон ҳукуматнинг маълумотномалари, классификаторлари ва ягона идентификаторлари (cs.egov.uz)

Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор

1Бошқалар

III  Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар

  Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади Ҳa
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи

Яратувчи номи: “UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор“ МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 598-Ф фармойишга асосан

Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 598-Ф фармойиши

  «Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси "Киберхавфсизлик маркази" ДУК га экспертизага киритилиши режалаштирилган

IV  Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар

Сервер ускуналарини жойлаштириш

Манзил: Тошкент шаҳар, А.Темур шоҳ кўчаси, 6

Тури:   Шахсий сервер

Сервер қуввати

Процессор: Intel® Xeon 8358 processors (2.6 GHz)

Оператив Хотира (RAM): 512 GB

Хотира (ПЗУ): 2.048 TB

Ядро: 4

Оқимлар: 4

Операцион тизими

1. UBUNTU

Маълумотлар базасини бошқариш тизими

1. Oracle Database 12c Release 2

Амалий дастурий таъминот номи

1. Биллинг тизими

Ҳимоя воситалари

1. Антивирусная программа

2. VPN

3. Тармоқлараро экран

Узлуксиз қувват тизими

1. UPS STR1101SL (1000 ВА)

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш

Маълумотнома

Рўйхатга олинган рақами: 1566

Яратилган санаси: 30.01.2023, 14:42

Ташкилот:  "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:

ФИШ : Гайбуллуев Алвар Келдиёрович

Телефон рақами: (78) 150-73-43

Email: info@het.uz

ФИШ : Нишонов Диёрбек Насибжонович

Телефон рақами: (71) 207-23-74

Email: nishonov.d@eeho.uz

Reyting:
5 (1)

Лойиха тузилиши