Ҳужжатларни электрон шаклда тузиш ва уларни мижозлар ҳамда ҳамкорлар билан алмашиш имконини берувчи “UDOCS” ахборот тизими: (ID: 1697)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | “UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | Ҳужжатларни электрон шаклда тузиш ва уларни мижозлар ҳамда ҳамкорлар билан алмашиш имконини берувчи “UDOCS” ахборот тизими |
Лойиҳанинг қисқа номи | “UDOCS” АТ |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари белгиланган шартлар асосида шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ихтиёрий (ЭРИ ёрдамида тасдиқланувчи) ҳужжатларни мустақил тайёрлаш бўйича “UDOCS” АТни яратиш назарда тутилган. Жумладан: - фуқаролар ва юридик шахсларга шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш тизимини автоматлаштириш; - шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатлар шаблонини яратиш; - шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатларнинг маълумотлар базасини шакллантириш - ҳужжатларни контрагентга юбориш ва контрагент томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши (рад этилиши) имкониятларини беради. |
Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Ҳa |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Йўқ |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси, 28В уй. |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Султанов Музаффар Телефон рақами: 71-202-2202 (769) Email: m.sultanov@uzinfocom.uz ФИШ: Бахтиев Олимжон Телефон рақами: 71-202-2202 (729) Email: o.bahtiev@uzinfocom.uz |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: "Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖнинг буйруғи Норматив-ҳуқуқий асос рақами: 59-Б, 11.09.2023 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: “UDOCS” АТнинг асосий мақсадлари қуйидагилар: - ягона ёндашув бўйича шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжат муносабатлари соҳасини тартибга солиш; - давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари учун шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжат муносабатлари билан боғлиқ ҳужжатларни АТ орқали онлайн расмийлаштириш ва юритиш; - шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда турлича ёндашувларни ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш; - шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатлар муносабатларини шаклантириш ва юритишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш; - ҳисоб-китоб ишларини юритишни осонлаштириш, маълумотларнинг аниқлиги, тўлиқлиги, ишончлиги ва тезкорлигига эришиш; - ҳисоб-китоб ишларини юритиш билан шуғулланувчи ишчи кучи, алоқа, транспорт, қоғоз ва бошқа турдаги сарф-харажатларнинг тежалишига эришиш; - шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатлар айланмасини электрон шаклга ўтказиш орқали, қоғоз айланмаси ҳажмини қисқартириш - 50%га; - ҳужжатлар айланмаси вақт сарфини қисқартириш - 70% га. Вазифалар: АТнинг асосий вазифалари қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари белгиланган шартлар асосида шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатларни мустақил тайёрлаш бўйича “UDOCS” АТни (кейинги ўринларда – “UDOCS” АТ) яратиш. Жумладан: - фуқаролар ва юридик шахсларга шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш тизимини автоматлаштириш; - жараён иштирокчилари учун белгиланган талабларга мувофиқ ахборот тизимини ишлаб чиқиш; - жойлардан олинадиган маълумотларнинг автоматлаштирилган тартибда тўпланиши, уларнинг ишончли, тўлиқ ва аниқ бўлишига эришиш; - турли шакллардаги ҳужжатларни тайёрлаш, топшириш ва сақлашдаги оворагарчиликларини камайтириш. |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 01.04.2023 Якунлаш вақти: 01.11.2023 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. жисмоний ва юридик шахсларга шартнома, ҳисоб-фактура, ишончнома ва бошқа электрон ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. Умумий интерфейс ва рўйхатдан ўтиш қуйи тизими 2. Маъмур (Администратор) қуйи тизими 3. Фойдаланувчи шахсий кабинети қуйи тизими |
Ахборот тизимлари | 1. Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаси |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. МХИК (ИКПУ) |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 2. СТИР - Солиқ тўловчининг индивидуал рақами |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Йўқ |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: “UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOMнинг 2023 йил 11 сентябрдаги 59-Б-сон буйруғи |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | жараёнда |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси, 28В уй Тури: Шахсий сервер |
Сервер қуввати | Процессор: Intel Xeon Оператив Хотира (RAM): 64 GB Хотира (ПЗУ): 2.5 TB Ядро: 16 Оқимлар: 16 |
Операцион тизими | 1. UBUNTU |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. PostgreSQL 13.1 |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Ҳужжат айланувини бошқариш тизими (DMS) |
Ҳимоя воситалари | 1. Антивирусная программа 2. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари |
Узлуксиз қувват тизими | 1. UPS 2. Дизельгенератор |
Ҳужжатларни электрон шаклда тузиш ва уларни мижозлар ҳамда ҳамкорлар билан алмашиш имконини берувчи “UDOCS” ахборот тизими
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 1697
Яратилган санаси: 27.04.2023, 18:03
Ташкилот: “UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Султанов Музаффар
Телефон рақами: 71-202-2202 (769)
Email: m.sultanov@uzinfocom.uz
ФИШ : Бахтиев Олимжон
Телефон рақами: 71-202-2202 (729)
Email: o.bahtiev@uzinfocom.uz