Факт-чекинг ахборот платформаси: (ID: 1930)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | Факт-чекинг ахборот платформаси |
Лойиҳанинг қисқа номи | Fakt_cheking |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | Электрон оммавий ахборот воситалар ҳамда ижтимоий тармоқларда чоп этилаётган мақола, эълон, хабарлар ва бошқаларни ҳаққонийлигини текшириш учун ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги экспертларидан фойдаланувчилар сўровига асосан тўлақонли маълумот олиш. |
Лойиҳа тури | Ахборот-ресурс |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Йўқ |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Йўқ |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Йўқ |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Тошкент ш., 100129, Навоий кўчаси, 30-уй. |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Умаров Тоҳир Темурович Телефон рақами: 90 000-08-68 Email: t.umarov@aimc.uz |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони иловасидаги Давлат дастурининг 271-банди Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ПФ-27-сон Фармони, 28.02.2023 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: Фуқароларнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги чоп этилаётган янгилик ва ҳодисаларни ёритувчи маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш. Вазифалар: 1. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ёлғон (фейк) хабарларни реестрини юритиш ва фуқароларни бундан хабардор этиш. 2. Фуқароларнинг сўровига биноан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларнинг ҳаққонийлигини Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги экспертлари томонидан текширилиши ва фуқароларга улар платформада йўллаган сўровдаги хабарларнинг тўғри ёки ёлғонлиги тўғрисида маълумот бериш. |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 01.03.2023 Якунлаш вақти: 30.06.2023 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларни ривожлантириш маркази” МЧЖ |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. Фуқароларнинг сўровига асосан интерактив жавоб бериш хизмати |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. Портал маъмури панели 2. Лойиҳа ҳақида модули 3. Янгиликлар модули 4. Хабар юбориш модули 5. Эксперт шахсий кабинети модули 6. Маълумот қидириш модули |
Ахборот тизимлари | Мавжуд эмас |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. Йўқ |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. Бошқалар |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Йўқ |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | Жараёнда |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Тури: Ташқи хостинг |
Сервер қуввати | Процессор: Intel Xeon X5660, 3.2 GHz Оператив Хотира (RAM): 16 GB Хотира (ПЗУ): 0.52 TB Ядро: 4 Оқимлар: 16 |
Операцион тизими | 1. UBUNTU |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. PostgreSQL 7.4.30 |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Эксперт тизимлари |
Ҳимоя воситалари | 1. Махсус дастурий таъминот воситалари |
Узлуксиз қувват тизими | 1. UPS. Ҳимоя тури On-line, Қувват (VA) 1000VA Қувват (Vt) 900 Vt. 50% юкланишда иш вақти 11 дақиқа. 100% юкда иш вақти (мин.) 4 дақиқа. Кириш кучланиши 220V. Кириш улагичи 1xIEC-320 C14. Чиқиш улагичлари IEC-C320 C13 8. Интерфейс порти RS-232. Одатда зарядланиш вақти (h) 5 соат. |
Факт-чекинг ахборот платформаси
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 1930
Яратилган санаси: 17.11.2023, 10:34
Ташкилот: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Умаров Тоҳир Темурович
Телефон рақами: 90 000-08-68
Email: t.umarov@aimc.uz