Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кадрларни бошқариш фаолиятини автоматлаштириш “МС-Кадр” ахборот тизими: (ID: 475)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кадрларни бошқариш фаолиятини автоматлаштириш “МС-Кадр” ахборот тизими |
Лойиҳанинг қисқа номи | “МС-Кадр” ахборот тизими |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | “МС-Кадр” ахборот тизими Маданият вазирлиги Кадрлар бошқармаси фаолиятидаги мунтазам бажариладиган вазифаларни ва бизнес жараёнларни автоматлаштириш, шунингдек кадрлар тўғрисидаги барча маълумотларни бир жойда сақлаб бориш ҳамда тўплаш имкониятини беради. Маданият вазирлиги “МС-Кадр” ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва фойдаланиш юзасидан умумий мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади. |
Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Ҳa |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Ҳa |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси 1-уй |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Шермухаммедов Жасурбек Абобакир ўғли Телефон рақами: +998939870707 Email: abobakirovich@gmail.com |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони. Шунингдек, Вазирлар Маҳамасининг 2021 йил 6 сентябрдаги 31/1-2190-сонли ҳамда 2021 йил 1 ноябрдаги 08-08/1-2190-сонли топириқлари. Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ПФ-6079, 04.10.2020 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: Тизимни яратишдан мақсад: - замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали Маданият вазирлигинг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этиш; - ходимлар бўйича барча маълумотларни электрон кўринишга ўтказиш; - кадрлар бўйича барча ҳисоботларни автоматлаштирилган ҳолда шакллантириш; - Маданият вазирлиги Кадрлар бўлими фаолиятини автоматлаштириш ёрдамида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, излашга сарфланадиган вақтни 50% га қисқартириш; - кадрлар тўғрисида турли хил маълумотларни, ҳисоботларни қоғоз кўринишида йиғишни 60% қисқартириш ҳисобига, уларни сақлаш учун ажратилган жойларни 30% га камайтириш, қоғоз сарфини 50% га қисқартириш; - Маданият вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларнинг кадрлар билан ишловчи бўлимларини 100% “МС-Кадр” АТда ишлашини таъминлаш ва самарадорлигини таъминлаш; - кадрлар билан таъминланганлик бўйича маълумотларни ягона маълумотлар базасида тўплаш ва мониторинг қилиш имкониятини яратиш; - кирувчи маълумотларни қайта ишлаш, уларни кузатиб бориш ва таҳлил қилиш учун шароит яратиш; - фаолият натижалари бўйича кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имкониятини таъминлаш. Вазифалар: Тизимнинг вазифаси қуйидагилардан иборат: - Ходимларнинг шахсий картасини электрон кўринишда юритиш; - Ходимлар билан боғлиқ барча ҳужжатлар, яъни буйруқлар, меҳнат шартномаси, меҳнат таътили, хизмат сафари, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича маълумотларни автоматлаштириш ва ахборот тизими ёрдамида бошқариш имкониятини яратиш; - Маданият вазирлиги тасарруфидаги барча ташкилотлар ходимлари тўғрисидаги маълумотларни доимий кўриб туриш ва ундан масофавий фойдаланиш имкониятини яратиш; - Ходимлар бўйича талаб этиладиган ҳисоботларни шакллантириш имкониятини яратиш; - Маданият вазирлиги марказий аппаратида жорий этилган СКУД (биноларга кириб чиқишни назорат қилиш) тизими билан интеграциялаш. |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 27.09.2021 Якунлаш вақти: 30.12.2021 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | Маданият вазирлиги ва Ягона интегратор Uzinfocom |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. ХОДИМЛАРНИНГ ШАХСИЙ КАРТАСИ 2. ХОДИМЛАР 3. ОБЪЕКТИВКА 4. ТАЪТИЛ 5. ҲАРБИЙ РЎЙХАТ 6. ХИЗМАТ САФАРИ 7. ХОДИМЛАР ЗАҲИРАСИ 8. МАЛАКА ОШИРИШ 9. ШТАТ ЖАДВАЛИ 10. ВАКАНТ ЎРИНЛАР 11. ҲИСОБОТЛАР 12. БУЙРУҚЛАР 13. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ 14. ЯНГИ ХОДИМЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ 15. ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ 16. ГУВОҲНОМА |
Ахборот тизимлари | 1. «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний шахслар марказий маълумотлар базаси (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) 2. Яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар базаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги) 3. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси - my.mehnat.uz (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги) 4. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази) |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. • Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори 2. • Малака тоифалари маълумотномаси 3. • Синф даражалари маълумотномаси |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 2. СТИР - Солиқ тўловчининг индивидуал рақами |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Йўқ |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Шартнома №39 28.09.2021 йил |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | Маданият вазирилигининг 2021 йил 10 ноябрдаги 05-12-11-5026-сонли хати билан "Киберхавфсизлик маркази" ДУКга ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказишга киритилган |
Ахборот тизими / ресурсга ҳавола | http://argos.devel.uz/ |
Ахборот тизимини қабул қилиш далолатномаси | Тасдиқловчи ҳужжат: АКТ к договору №39 от 28.09.2021 Ҳужжат санаси: 26.12.2021 |
Лойиҳа-техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ҳақида маълумот | Тасдиқловчи ҳужжат: Эз-07-8/8908 Ҳужжат санаси: 12.12.2021 |
Фойдаланишга топшириш (ички буйруқ ёки далолатнома рақами) | Тасдиқловчи ҳужжат: АКТ к договору №39 от 28.09.2021 Ҳужжат санаси: 26.12.2021 |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Тури: Ташқи хостинг |
Сервер қуввати | Процессор: FQDN Оператив Хотира (RAM): 32 GB Хотира (ПЗУ): 1 TB Ядро: 16 Оқимлар: 32 |
Операцион тизими | 1. Windows Server 2019 |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. SQL Server 2019 |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими |
Ҳимоя воситалари | 1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 2. Рақамли видеокузатув тизими 3. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 4. Техник алоқа каналлари орқали маълумотларни чиқиб кетишишидан ҳимоялаш тизими 5. Экранлаштирилган кабел 6. Алоқа каналларида юқори частотали фильтрлар 7. Антивирусная программа 8. Тармоқлараро экран 9. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари 10. модули доверенной загрузки компьютера 11. Ҳимоя реквизитларини сақлашга мўлжалланган махсус регистлар 12. Шахснинг индивилуал характеристикасини ўлчовчи қурилма 13. Алоқа каналларида маълумотларни юбориш узулишларининг схемаси |
Узлуксиз қувват тизими | 1. (Smart UPS)4KVA / 4000W |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кадрларни бошқариш фаолиятини автоматлаштириш “МС-Кадр” ахборот тизими
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 475
Яратилган санаси: 18.01.2022, 19:40
Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Шермухаммедов Жасурбек Абобакир ўғли
Телефон рақами: +998939870707
Email: abobakirovich@gmail.com