"Shaffof yo'l" онлайн ахборот платформаси: (ID: 898)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | Узбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Автомобиль йуллари кумитаси |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | "Shaffof yo'l" онлайн ахборот платформаси |
Лойиҳанинг қисқа номи | "Shaffof yo'l" платформаси |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармони, Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 49-сон қарорига мувофиқ автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш соҳасида мутлақо янги очиқлик стандартларини жорий этиш ва шаффофликни таъминлаш ҳамда соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида “Shaffof yo'l” онлайн ахборот платформасини ишга тушириш ҳисобланади |
Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Йўқ |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Йўқ |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: 100000, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Назиров Шавкатилло Хабибуллаевич Телефон рақами: 712076768 (ички: 120) Email: akt@uzavtoyul.uz ФИШ: Гаппаров Маҳмуджон Джураханович Телефон рақами: 712076768 (ички: 120) Email: info@uzavtoyul.uz |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони; 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарори; 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчиликназоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 49-сон қарори. Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ВМҚ - 49 , 02.02.2022 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: – автомобиль йўллари соҳасида шаффофлик ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлик стандартларини жорий қилиш; – автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда автомобиль йўллари соҳасида тегишли маълумотларни очиқ ахборотлар шаклида жойлаштириш; – қурилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши назарда тутилган барча тоифадаги йўл участкаларини интерактив онлайн харитага жойлаштириш; – аҳолининг йўллар носозлиги, шунингдек, йўлларда ва йўл бўйида хавфсиз ҳаракатланиш учун юзага келган фавқулодда техник муаммолар (светофорлар ва йўл белгилар ўрнатилмаганлиги ёки уларнинг шикастланганлиги, табиий офатлар натижасида юзага келадиган ҳодисалар ортидан ҳосил бўладиган оқибатлар) ҳақида фото- ва видеомурожаатларни қабул қилиш. Вазифалар: – автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш соҳасида мутлақо янги очиқлик стандартларини жорий этиш ва шаффофликни таъминлаш ҳамда соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш; – автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотлар базасини шакллантириш; – автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун йўналтирилаётган маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни жамоатчилик эътиборига етказиш; – автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларида олиб борилаётган йўл қурилиш ишлари ҳақидаги, шу жумладан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари билан боғлиқ маълумотларни жамоатчилик эътиборига етказиш; – маҳаллий ҳокимликлар буюртмачилигидаги ички хўжалик йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчалар тўғрисидаги маълумотларни жамоатчилик эътиборига етказиш; – аҳолининг йўллар носозлиги, шунингдек, йўлларда ва йўл бўйида хавфсиз ҳаракатланиш учун юзага келган фавқулодда техник муаммолар (светофорлар ва йўл белгилар ўрнатилмаганлиги ёки уларнинг шикастланганлиги, табиий офатлар натижасида юзага келадиган ҳодисалар ортидан ҳосил бўладиган оқибатлар) ҳақида фото- ва видеомурожаатларни қабул қилиш; – платформада жойлаштириладиган маълумотлар базасини Автомобиль йўллари қўмитаси расмий веб-сайти ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тегишли маълумотлар базалари билан интеграциялаштириш; – автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларининг интерактив онлайн харитаси-схемасини ишлаб чиқиш ва платформага жойлаштириш; – қурилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши назарда тутилган барча тоифадаги йўл участкаларини интерактив онлайн харитага жойлаштириш; – пудратчи корхоналар рейтингини юритиш. |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 01.05.2022 Якунлаш вақти: 01.01.2023 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | ХК ” GENERAL ROAD GROUP” Тел: 97 7778866 Манзил: Токент ш., Анхор буйи кўч., 4-уй Рахбар: Мансуров Жахонгир |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. Соҳага оид статистик кўрсаткичлар Соҳадаги таъмирланаётган, таъмирланиб бўлган, режалаштирилган йуллар маълумотлари Тендер ўтказиш жараёни Пудратчи ва лойиҳачилар рейтинги Керакли маълумотлар буйича ҳисоботлар |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. Бош саҳифа модули Янгиликлар модули Хужжатлар модули Статистика модули Рейтинг модули Богланиш модули Интерактив харита модули Авария холатлари модули Тендер модули |
Ахборот тизимлари | 1. Молия вазирлиги ахборот тизимлари “Очиқ бюджет” портали Кадастр агентлигининг ахборот тизими Сув хужалиги вазирлигининг ахборот тизими |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. Электрон хукумат тизими регистридаги маълумотнома ва классификаторлар фойдаланилмайди |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. СТИР - Солиқ тўловчининг индивидуал рақами |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Ҳa |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: Ўрнатилган тартибда танлов натижалари асосида аниқланади Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Согласованность определяется на основании договоров и контрактов. |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | Ўрнатилган тартибда “Киберхавфсизлик маркази” ДУКга киритилади |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй Тури: Шахсий сервер |
Сервер қуввати | Процессор: Intel Оператив Хотира (RAM): 128 GB Хотира (ПЗУ): 2.6 TB Ядро: 12 Оқимлар: 32 |
Операцион тизими | 1. Windows Server 2016 2. Windows Server 2019 |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. PostgreSQL 6.3.2 2. PostgreSQL 7.4.30 |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Автоматлаштирилган лойиҳалар тизими 2. Геоахборот тизими 3. Контентларни (ташкил этувчиларни) бошқариш тизими (CMS) |
Ҳимоя воситалари | 1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 2. Техник алоқа каналлари орқали маълумотларни чиқиб кетишишидан ҳимоялаш тизими 3. Экранлаштирилган кабел 4. Антивирусная программа |
Узлуксиз қувват тизими | 1. UPS |
"Shaffof yo'l" онлайн ахборот платформаси
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 898
Яратилган санаси: 31.03.2022, 10:37
Ташкилот: Узбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Автомобиль йуллари кумитаси
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Назиров Шавкатилло Хабибуллаевич
Телефон рақами: 712076768 (ички: 120)
Email: akt@uzavtoyul.uz
ФИШ : Гаппаров Маҳмуджон Джураханович
Телефон рақами: 712076768 (ички: 120)
Email: info@uzavtoyul.uz