Маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш юзасидан – “Маданий ҳаёт” ахборот тизими: (ID: 472)
I. Общие сведения
Организация | Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги |
Полное наименование проекта | Маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш юзасидан – “Маданий ҳаёт” ахборот тизими |
Краткое наименование проекта | “Маданий ҳаёт” АТ |
Краткое описание проекта | Маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш юзасидан – “Маданий ҳаёт” ахборот тизимини ишлаб чиқиш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) Ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг 2021 йил 15 июндаги 08/1-2190-сон топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилмоқда. Ушбу топшириқда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўтгрисидаги долзарб маълумотларни олиш, электрон давлат хизматларни кўрсатиш, жумладан онлайн тўловларни амалга ошириш учун қулайликларни яратиш мақсадида масаофадан хизматларни кўрсатишга қаратилган мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш имкониятлари ўрганиб чиқилиши топширилган. Мазкур Концепция “Маданий ҳаёт” ахборот тизимини ташкил этишнинг мақсади ва вазифаларини, унинг тузилишини, ахборот ресурсларининг таркибини, яратиш ва ривожлантириш босқичларини белгилайди. “Маданий ҳаёт” ахборот тизими Маданият вазирлигининг Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси, Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси, маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси, ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси фаолиятини қисман автоматлаштириш учун мўлжалланган. Маданият вазирлиги “Маданий ҳаёт” ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва фойдаланиш юзасидан умумий мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади. Маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш юзасидан – “Маданий ҳаёт” ахборот тизимига эгалик ҳуқуқи Маданият вазирлигига тегишли. |
Тип проекта | Информационная система |
Межведомственная информационная система/ресурс | Нет |
Использует персональные данные | Нет |
Система/ресурс уже существует и функционирует | Да |
Юридический адрес организации | Адрес № 1: Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси 1-уй |
Ответственные лица за реализацию проекта | ФИО: Шермухаммедов Жасурбек Абобакир ўғли Номер телефона: +998939870707 Email: abobakirovich@madaniyat.uz |
Основание для создания, совершенствования | Наименование нормативно-правового акта: Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг 2021 йил 15 июндаги 08/1-2190-сон топшириғи Номер нормативно-правового акта: 08/1-2190-сон, 14.06.2021 |
Цель, задачи и область применения | Цели: • аҳолини барча мавжуд давлат маданият ташкилотлари тўғрисида тўлиқ маълумот билан таъминлаш; • аҳолини барча давлат маданият ташкилотларида ташкиллаштирилаётган маданий ва концерт-томоша тадбирларидан бохабар қилиш ва уларга кириш учун билетларни онлайн сотиб олиш имкониятини яратиш; • мамлакатимизда санъат ва бадиий ижод йўналишида ўтказилаётган кўрик-танловлар орқали истеъдодли ижодкорларни аниқлаш. Задачи: • Республикада барча мавжуд давлат маданият ташкилотлари тўғрисида тўлиқ маълумот билан таъминлаш; • барча давлат маданият ташкилотларида ташкиллаштирилаётган маданий ва концерт-томоша тадбирлари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш (тадбир номи, ўтказилиш жойлари, тадбирни ўтказиш шартлари ва ҳ.к.); • мамлакатимизда истеъдодли ижодкорларни аниқлаш мақсадида санъат ва бадиий ижод йўналишида ўтказилаётган кўрик-танловлар тўғрисида тўлиқ маълумот бериш; • кўрик-танловларда иштирок этиш учун онлайн ариза юбориш имконияти яратиш; • Тизимда рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларни тадбир ўтказиш, тадбир дастурига киритилган ўзгартиришлар, қўшимчалар тўғрисида хабардор қилиш; • Тизим фойдаланувчиси жойлашган жойига қараб ёки белгиланган ҳудуд доирасида энг яқин жойда ўтказиладиган тадбир ёки жойлашган маданият муассасаси тўғрисида маълумот бериш; • Тизимга киритилган маълумотлар асосида тадбирлар календарини шакллантириш; • Тизимда рўйхатга олинган тадбирлар учун онлайн билет харид қилиш ва бронь қилиш имкониятини яратиш; • Белгиланган муддатда, белгиланган ҳудудда тадбирлар маршрутини шакллантириш; • Тизимда рўйхатга олинган фойдаланувчилар, маълум бир тадбир иштирокчилари, тадбирлар рейтинги ва бошқа турли кесимларда статистик маълумотларни шакллантириш. |
Срок реализации согласно поручению | Дата начала: 31.07.2021 Дата окончания: 30.12.2021 |
II Сведения об основных технических свойствах
Разработчик проектно-технической документации | Ягона интегратор Uzinfocom |
Перечень услуг, переводимых в электронную форму | 1. - |
Основные подсистемы информационной системы | 1. АТнинг ташқи фойдаланувчилар (аҳоли, туристлар) учун мўлжалланган ахборот портали - ташқи фойдаланувчилар учун мўлжалланган интерфейс бўлиб, маданий тадбирлар, маданият муассасалари тўғрисида маълумотларни, билетларни брон қилиш ва харид қилиш хизматларини, қайта алоқа сервисини, тадбирлар календарини тақдим этиш, фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш ва шахсий кабинетдан фойдаланиш учун мўлжалланган. 2. Маданият ташкилотлари реестрини шакллантириш модули – Маданият ташкилотлари тўғрисида батафсил маълумотларни тизимга киритиш, сақлаш ва бошқариш учун мўлжалланган. 3. Маданий тадбирларни шакллантириш модули - Маданий тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни тизимга киритиш, сақлаш ва бошқариш учун мўлжалланган. 4. “Кўрик-танловларга аризаларни юбориш” модули – иқтидорли ёшларни саралаш учун ташкил этилаётган танловларга онлайн тарзда ариза юбориш учун мўлжалланган бўлиб, ушбу модул таркибига ариза юбориш, аризани кўриб чиқиш ва аризаларни рўйхатини юритиш сервислари киради. 5. “Билетларни онлайн сотиш” қуйи тизими – маданият ташкилотлари томонидан ташкиллаштирилаётган тадбирларга билетларни электрон тарзда сотишга мўлжалланган. 6. Зал конструктори модули - залларнинг схемасини яратиш, зонанинг сиғимини кўрсатувчи ҳар хил турдаги ўриндиқларни белгилаш, ўриндиқлар харитаси тепасида тариф зоналарини яратиш, ҳар хил типдаги тадбирлар учун шаблонлар яратиш учун мўлжалланган. 7. Тадбирлар жадвалини бошқариш модули - Тизимнинг марказий модули ҳисобланиб, тадбирлар жадвали маълумотлар базаси билан ишлашнинг визуал интерфейси бўлиб, тадбирлар жадвалини яратиш ва режалаштириш учун кенг имкониятларни таъминлайди. 8. Тарифларни бошқариш тизими - ҳар бир тадбирнинг жадвалига асосланиб, ҳар бир ўриндиқ турига тариф белгиланиш учун мўлжалланган. 9. Мавжуд жойларни бошқариш тизими (AvailabilityManagementSystem) - Тадбирлар жадвалини бошқариш модулидан ўриндиқларнинг дастлабки мавжудлиги тўғрисида маълумот олиш, барча савдо каналларида (веб-сайт, кассалар, мобил илова ва бошқалар) ўриндиқлар мавжудлиги тўғрисида долзарб маълумотларни тақдим этиш учун мўлжалланган. 10. Чипталар шакллантириш модули - турли мезонлар асосида электрон чипталарни шакллантириш учун мўлжалланган. 11. Брон қилиш модули (UnifiedBookingNumber) - тадбир номи, санаси, фойдаланувчиларнинг контактлари ва бошқа тегишли маълумотларни сўрови асосида тизимда чипталарни брон қилиш учун мўлжалланган. 12. Чипталарни сотиш тизими (InternetBookingEngine) - Whitelabel принципига асосланган бўлиб, муассасалар веб-сайти дизайни ва ташқи кўринишга мувофиқ уларга жойлаштирилиши учун мўлжалланган. 13. Билетларни сотиш тизими учун API - савдо нуқталарини (веб-сайт, мобил илова, касса) чипталарни сотиш ядросига улаш учун дастурий интерфейс. Бу API чипталарни сотиш учун зарур бўлган барча қоидалар ва маълумотларни ўз ичига олади (жойларнинг мавжудлиги, тадбирлар жадвали, ўриндиқлар, тарифлар, тўловлар, тарифлар қоидалари). 14. Тизим маъмури интерфейси - заллар, буюртмалар модерацияси, фойдаланувчилар ролларини бошқариш, муассаса ҳақидаги шархларни модерация қилиш, маълумотлар базасида фойдаланувчиларни қидириш, транзакциялар базасида сотилган чипталарни қидириш, ҳисоботларни тузиш блокидан тўлиқ фойдаланиш учун мўлжалланган. 15. Кассир автоматлаштирилган иш жойи (АРМ) - барча тадбирлар учун чипталарни сотиш, чипталарни чоп этиш, ўрнатиладиган QR-код сканери билан интеграция қилиш, мавжуд чипталарни календар бўйича қидириш, ҳар бир типдаги фойдаланувчи учун тариф бўйича қидирув натижаларини бериш учун мўлжалланган. 16. Тўлов тизимлари билан интеграция қилиш тизими Тизим қуйидаги тўлов тизимлари билан интеграцияни таъминлаши керак: o Click o Payme o uPay o UzCard o Paynet ва бошқалар. 17. Чиптали автоматлар учун API - бу дастурий интерфейс чипталар билан ишлашнинг тўлиқ циклини таъминлайди. Қўшимча функцияси - бу чипталар базасидан автоматлар орқали чипталарни чоп этиш ҳисобланади. 18. Чиптали автоматлар учун дастурий таъминот (ДТ) - барча тадбирлар учун чипталарни сотиш, чипталарни чоп этиш, ўрнатиладиган QR-код сканери билан интеграция қилиш, мавжуд чипталарни календар бўйича қидириш, ҳар бир типдаги фойдаланувчи учун тариф бўйича қидирув натижаларини бериш, қидирув параметрларини ўзгартириш учун мўлжалланган. 19. Билетларни верификация (текшириш) учун API терминаллари - Тизим маълумотларнинг мос келишини назорат қилиш ва муассасалар киришидаги портатив терминалларда сотилган чипталарни текширишни таъминлаш учун мўлжалланган. 20. Портатив терминаллар учун ДТ - чипталар базаси API си билан интеграция қилиш, чипталарни назорат қилиш ва текшириш, қоғозли чипталардан чипталарнинг QR-кодларини сканерлаш ва мобил қурилмалардан чипталарнинг QR-кодларини сканерлаш учун мўлжалланган. 21. Ҳисоботларни шакллантириш тизими - мослашувчан фильтрли сотувлар, фойдаланувчилар бўйича батафсил таҳлилни таъминлаш учун мўлжалланган. 22. “Билет ботларидан ҳимоялаш” модули - Тизим маъмурни маълум билетларни сотиш ва билетли операцияларни верификация қилиш тизими ва IP-манзиллар бўйича ғайритабиий даражада юқори фаоллик ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш механизмини таъминлаш учун мўлжалланган. 23. Маълумотларни сақлаш қуйи тизими Тизимнинг барча функцияларининг нормал ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган барча маълумотлар омбори ролини бажарадиган “Маданий ҳаёт” АТ маълумотлар базаси функциялари тўпламидир. Фойдаланувчилар ушбу функциялар тўплами билан бевосита алоқада бўлмайдилар. 24. Маъмурлаш қуйи тизими - Тизимга рухсатсиз киришларни олдини олишни таъминлаш, турли категориядаги фойдаланувчилар учун белгиланган функцияларга кириш ҳуқуқларини бошқариш ва фойдаланувчиларнинг ҳаракатлари ва ваколатларини мониторингини таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, у ўз ичига хавфсизлик, маълумотлардан резерв нусҳа олиш ва қайта тиклаш ҳамда фойдаланувчиларнинг ягона реестири модулларини олади. 25. Ахборот тизимининг iOS, Android операцион тизимида ишловчи мобил иловалари – “Маданий ҳаёт” ахборот порталидаги хизматлардан (чипта сотиб олиш, танловларга ариза юбориш) фойдаланишни енгиллаштириш учун мўлжалланган. |
Информационные системы | Не существует |
Применяемые справочники и классификаторы | 1. Шу билан бирга, мазкур Тизимни Маданият вазирлигининг ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқилиши режалаштирилган ахборот тизимлари ҳамда қуйидаги ташқи ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиниши режалаштирилган: - Жисмоний шахсларнинг маълумотлар базаси; - Юридик шахсларнинг маълумотлар базаси; - Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими идоравий статистик таснифлагичи (СОАТО); - Давлат ва хўжалик бошқаруви идораларини белгилаш тизими идоравий статистик маълумотномаси (СООГУ) - UZCARD банклараро тўлов тизими ва тўлов сервислари (Payme, Click, uPay, UzPaynet ва бошқалар); - Халқаро тўлов тизимлари (VISA, MasterCard). Интеграция қилиш қуйидаги форматларда амалга оширилиши керак: − SOAP; − XML; − RestFul API; − Csv; − XLS; − SFTP. Чет ахборот тизимлари билан ахборот мувофиқлиги O’zDSt 2590:2012 талабларига, шунингдек O’zDSt 2864:2014 талабларига кўра “Электрон ҳукумат” тизими доирасидаги идоралараро интеграцион алоқаларига мос келиши керак. Барча чет ахборот тизимлари/маълумотлар базалари билан интеграция тасдиқланган протокол бўйича орқали амалга оширилиши керак. Тизим бошқа органларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро боғлиқлигини ва ахборот мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга ошириши керак: - ўз ишларида маълумотномалар ва таснифлагичларнинг Ягона реестрига мос келадиган маълумотнома ва таснифлагичлардан фойдаланиш; - Тизимда фойдаланувчи қўлланмалар ёрдамида олинган турли маълумотларни АТ маълумотномалари ва классификаторларига мувофиқ ягона форматга айлантириш. Маълумотларни импорт ва экспорт қилиш операциялари натижалари махсус воқеалар журналида қайд этилиши ва маъмур/фойдаланувчининг сўровига биноан тақдим этилиши керак. |
Единый идентификатор используемый в базе данных | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами |
III Сведения о разработке, использовании и выводе из эксплуатации
Пользуется услугами аутсорсинга | Да |
Разработчик информационной системы | Наименование разработчика: Ягона интегратор Uzinfocom Подтверждающий документ о начале и завершении процесса разработки: Ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг 2021 йил 15 июндаги 08/1-2190-сон топшириғи |
Экспертиза ГУП «Центр кибербезопасности» | Жараёнда |
Ссылка на информационную систему / ресурс | Отсутствует общедоступная ссылка на данный ресурс |
Акт принятия информационной системы | Подтверждающий документ: АКТ к договору №40 от 28.09.2021 Дата документа: 27.12.2021 |
Сведения о проведенной экспертизе проектно-технической документации | Подтверждающий документ: Эз-07-8/8902 Дата документа: 13.12.2022 |
Ввод в промышленную эксплуатацию (номер внутреннего приказа или акта) | Подтверждающий документ: АКТ к договору №40 от 28.09.2021 Дата документа: 27.12.2021 |
IV Основные сведения о технических показателях серверных оборудований
Размещение серверного оборудования | Тип: Сторонний хостинг |
Серверная мощность | Процессор: FQDN Оперативная память (RAM): 8 GB Память (ПЗУ): 0.1 TB Ядро: 4 Поток: 8 |
Операционная система | 1. ORACLE LINUX |
Система управления базами данных | 1. PostgreSQL 12.5 |
Наименование прикладного программного обеспечения | 1. Автоматлаштирилган лойиҳалар тизими |
Средства защиты | 1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 2. Рақамли видеокузатув тизими 3. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 4. Техник алоқа каналлари орқали маълумотларни чиқиб кетишишидан ҳимоялаш тизими 5. Экранлаштирилган кабел 6. Алоқа каналларида юқори частотали фильтрлар 7. Назорат ҳудуди 8. Антивирусная программа 9. Тармоқлараро экран 10. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари 11. модули доверенной загрузки компьютера 12. Ҳимоя реквизитларини сақлашга мўлжалланган махсус регистлар 13. Шахснинг индивилуал характеристикасини ўлчовчи қурилма 14. Алоқа каналларида маълумотларни юбориш узулишларининг схемаси |
Система бесперебойного питания | 1. 2 KW |
Маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш юзасидан – “Маданий ҳаёт” ахборот тизими
Информация
Номер регистрации: 472
Дата создания: 17.01.2022, 11:09
Организация: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Ответственные лица за реализацию проекта:
ФИО : Шермухаммедов Жасурбек Абобакир ўғли
Номер телефона: +998939870707
Email: abobakirovich@madaniyat.uz