Миллий стандартлар
Ахборот тизимларини яратишда хужжатларнинг турлари, комплектлиги ва белгиланган. Стандарт ахборот тизимини (АТ) яратиш босқичларида ишлаб чиқиладиган ҳужжатларнинг турлари, комплектлиги ва белгиланишини белгилайди.
Ахборот тизимини яратиш босқичлари ва этаплари. Ушбу стандарт билан белгиланадиган талаблар барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот тизимларини яратишда қўллаш учун мажбурий.
Ахборот тизимини яратиш учун техник топшириқ. Ушбу стандарт яратиладиган ва модернизацияланадиган ахборот тизимларига тааллуқли бўлиб, улар учун техник топшириқларнинг таркиби, мазмуни ва уларни расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.