Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ишга киришда онлайн ариза топшириш имкониятини яратувчи “Рекрутинг электрон платформаси” ахборот тизими: (ID: 1639)
I. General information
Organization | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги |
Full name of the project | Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ишга киришда онлайн ариза топшириш имкониятини яратувчи “Рекрутинг электрон платформаси” ахборот тизими |
Short name of the project | “Рекрутинг” АТ |
Brief description of the project | Агентлик тизимидаги барча мактаблардаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида тўлиқ маъумот бериш, мазкур бўш иш ўринлари ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ҳамда аризаларни онлайн юбориш жараёнини автоматлаштириш ва рақамлаштириш кўзда тутилган. |
Project type | Information system |
Interdepartmental information system/resource | Yes |
Uses personal data | Yes |
The system/resource already exists and working | No |
Legal address of the organization | Address № 1: Тошкент шаҳри, Маҳтумқули кўчаси, 1-уй |
Responsible persons for the implementation of the project | Fullname: Искандаров Бунёджон Шухрат Ўғли Phone number: +998712072017 (223) Email: b.iskandarov@piima.uz |
The basis for creation, improvement | Regulatory legal act name: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникасия технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон Қарорига 2-илованинг 88-банди Regulatory legal act number: ПҚ-357, 22.08.2022 |
Purpose, objectives and scope of application | Goals: • Агентлик тизимидаги ташкилотларга ишга қабул қилишда инсон омилини камайтириб, шаффофликни таъминлаш; • Агентлик тизимидаги бўш иш ўринларига ариза юбориш жараёнини рақамлаштириш; • малакали ва юқори потенциалга эга бўлган ходимларни саралаб олиш ҳамда ягона маълумотлар базасини шакллантириш; • аризада тўлдирилиши сўралган маълумотларни ташқи ахборот тизимларига интеграциялаш орқали олиш имкониятини яратиш; • юқори малакага эга бўлган хорижий мутахассисларни мавжуд бўш иш ўринларига жалб этиш. Tasks: • Агентлик тизимидаги ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги эълонларни жойлаштириш ва уни бошқариш жараёнини рақамлаштириш; • Мавжуд бўш иш ўринлари учун малакали номзодларни топиш, саралаш ва ишга қабул қилиш жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиш; • Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд бўш иш ўринларига ўқитувчилар томонидан онлайн ариза топшириш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш; • хорижлик ўқитувчи ва мутахассислар ишга жалб этиш ва аризаларини онлайн юбориш имкониятини яратиш; • аризачи томонидан юборилган ариза ҳолатини кузатиб бориш ҳамда аризадаги камчиликларни онлайн тузатиб қайта юбориш имкониятини жорий этиш; • Агентлик тасарруфидаги бўш иш ўринларига юборилган аризалар статистикасини юритиш; • Агентлик томонидан, саралаш мақсадида ўтказилган имтиҳон натижаларини ҳамда ишга қабул қилинганлик ҳолатини шахсий кабинет орқали кўриб бориш имкониятини жорий этиш. |
Implementation period according to the order | Start date: 01.11.2022 End date: 31.07.2023 |
II Information about the main technical properties
Developer of design and estimate documentation | “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qo‘llab quvvatlash bo‘yicha yagona integrator UZINFOCOM” MChJ |
List of services transferred to electronic form | 1. Ишга қабул қилиш учун онлайн ариза топшириш |
The main subsystems of the information system | 1. 1. Тизимнинг очиқ қисми – ташқи фойдаланувчилар (фойдаланувчи, ташриф буюрувчи, номзод, хорижий номзод) учун мўлжалланган интерфейс бўлиб, у Агентлик тизимидаги мактаблардаги мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати, унга қўйиладиган талаблар, ҳар бир эълон қилинган лавозимларга қабул учун қўйиладиган талаблар, фойдаланувчилар учун рўйхатдан ўтиш ва шахсий кабинетдан фойдлананиш, онлайн ариза юбориш ва унинг ҳолатини кузатиш имкониятларини ўз ичига олади. 2. “Ваканциялар рўйхати” модулида Агентлик тизимидаги мактаблардаги мавжуд лавозимларга эълон қилинган бўш иш ўринлари ҳам улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар жойлаштирилади. 3. “Шахсий кабинетга кириш” бўлими орқали рўйхатдан ўтган фойдаланувчи логин ва парол орқали ўзининг шахсий кабинетига кириши мумкин. Шахсий кабинетга дастлабки шахсий маълумотлар автомат равишда OneID тизимидан олинади, қўшимча маълумотлар эса қўлда киритилади. 4. “Онлайн ариза юбориш” модули орқали танланган бўш иш ўрни бўйича лавозимларга масофадан туриб ариза юбориш имконияти мавжуд. Бундан фойдаланиш учун аризачидан рўйхатдан ўтиш, рўйхатдан ўтган тақдирда шахсий кабинетига кириш талаб этилади. 5. 2. Тизимининг ёпиқ қисми – Агентликнинг тегишли бўлимлари, администратор ишлаши учун мўлжалланган бўлиб, қуйидаги модулларни ўз ичига олади: 6. “Ваканцияларни қабул қилиш ва эълон қилиш” модули – эълон қилинадиган ваканциялар рўйхати “Кадрларни бошқариш ахборот тизими – hrm.argos.uz” дан тортиб олинади. 7. “Саралаш” модулида – имтиҳонда тўплаган баллига қараб, ариза юборган номзодларни саралаб олиш имкониятини беради. 8. Ҳисоботларни шакллантириш модули – группалаштириш, ажратиб олиш, фильтрлаш, агрегациялаш функциялари билан базадаги объектлар бўйича жадвал кўринишида ҳисоботларни шакллантиришга имкон бериши керак. Шакллантирилган ҳисоботлар Тизим интерфейсидан ва жадвал форматида юклаб олинганидан кейин ҳам кўриш учун очиқ бўлиши керак. 9. 3. Аризалар ҳолати ҳамда қўшимча хабарлар юборувчи – Telegram bot. Аризалар билан боғлиқ бўлган барча хабарларни юбориш учун Telegram botдан фойдаланилади. Бунда ботнинг “Чат-бот” туридан фойланилади. |
Information systems | 1. «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний шахслар марказий маълумотлар базаси (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги) 2. “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги) 3. “Ягона миллий меҳнат тизими” (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги) 4. “Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси – erp.maktab.uz” (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) 5. "Электрон ҳукумат" тизимининг OneID – Ягона идентификация тизими 6. Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
Applied reference books and classifiers | 1. “Олий таълим муассасаси” маълумотномаси 2. Мутахассислик маълумотномаси 3. Педагогик тоифа маълумотномаси 4. Вилоятлар, туман/шаҳарлар маълумотномаси |
A single identifier used in the database | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 2. Бошқалар |
III Information about development, use and decommissioning
Uses outsourcing services | Yes |
Information System Developer | Name of the developer: “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qo‘llab quvvatlash bo‘yicha yagona integrator UZINFOCOM” MChJ Supporting document on the beginning and completion of the development process: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон Қарори |
Expertise of «Cybersecurity Center» | Жараёнда |
IV Basic information about the technical indicators of server equipment
Placement of server equipment | Address: Toshkent shahar Shayxontohur tumani, Navoiy ko‘chasi, 28B uy Type: Own server |
Server capacity | Processor: 3,0 Ггц RAM: 32 GB PROM: 1 TB Core: 4 Threads: 8 |
Operational system | 1. Windows Server 2019 |
Database management System | 1. SQL Server 2019 |
Name of the application software | 1. Автоматлаштирилган иш жойи 2. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими 3. Ҳужжат айланувини бошқариш тизими (DMS) |
Means of protection | 1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 2. Рақамли видеокузатув тизими 3. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 4. Антивирусная программа 5. VPN 6. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари 7. Махсус дастурий таъминот воситалари |
Permanent power supply system | 1. UPS AVT 2kVA |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ишга киришда онлайн ариза топшириш имкониятини яратувчи “Рекрутинг электрон платформаси” ахборот тизими
Information
Registration ID: 1639
Creation date: 28.02.2023, 18:56
Organization: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
Responsible persons for the implementation of the project:
Fullname : Искандаров Бунёджон Шухрат Ўғли
Phone number: +998712072017 (223)
Email: b.iskandarov@piima.uz