Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ишга киришда онлайн ариза топшириш имкониятини яратувчи “Рекрутинг электрон платформаси” ахборот тизими: (ID: 1639)

I.  Умумий маълумотлар

  ТашкилотМактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
  Лойиҳанинг тўлиқ номи Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ишга киришда онлайн ариза топшириш имкониятини яратувчи “Рекрутинг электрон платформаси” ахборот тизими
  Лойиҳанинг қисқа номи “Рекрутинг” АТ
  Лойиҳанинг қисқача тавсифи Агентлик тизимидаги барча мактаблардаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида тўлиқ маъумот бериш, мазкур бўш иш ўринлари ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ҳамда аризаларни онлайн юбориш жараёнини автоматлаштириш ва рақамлаштириш кўзда тутилган.
  Лойиҳа тури Ахборот тизими
  Идоралараро ахборот тизими / ресурс Ҳa
  Шахсий маълумотлардан фойдаланади Ҳa
  Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган Йўқ
Ташкилотнинг юридик манзили

Манзил1:   Тошкент шаҳри, Маҳтумқули кўчаси, 1-уй

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар

ФИШ: Искандаров Бунёджон Шухрат Ўғли

Телефон рақами: +998712072017 (223)

Email: b.iskandarov@piima.uz

Яратиш, такомиллаштириш учун асос

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникасия технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон Қарорига 2-илованинг 88-банди

Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ПҚ-357,   22.08.2022

Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси

Мақсадлар: • Агентлик тизимидаги ташкилотларга ишга қабул қилишда инсон омилини камайтириб, шаффофликни таъминлаш; • Агентлик тизимидаги бўш иш ўринларига ариза юбориш жараёнини рақамлаштириш; • малакали ва юқори потенциалга эга бўлган ходимларни саралаб олиш ҳамда ягона маълумотлар базасини шакллантириш; • аризада тўлдирилиши сўралган маълумотларни ташқи ахборот тизимларига интеграциялаш орқали олиш имкониятини яратиш; • юқори малакага эга бўлган хорижий мутахассисларни мавжуд бўш иш ўринларига жалб этиш.

Вазифалар: • Агентлик тизимидаги ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги эълонларни жойлаштириш ва уни бошқариш жараёнини рақамлаштириш; • Мавжуд бўш иш ўринлари учун малакали номзодларни топиш, саралаш ва ишга қабул қилиш жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиш; • Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд бўш иш ўринларига ўқитувчилар томонидан онлайн ариза топшириш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш; • хорижлик ўқитувчи ва мутахассислар ишга жалб этиш ва аризаларини онлайн юбориш имкониятини яратиш; • аризачи томонидан юборилган ариза ҳолатини кузатиб бориш ҳамда аризадаги камчиликларни онлайн тузатиб қайта юбориш имкониятини жорий этиш; • Агентлик тасарруфидаги бўш иш ўринларига юборилган аризалар статистикасини юритиш; • Агентлик томонидан, саралаш мақсадида ўтказилган имтиҳон натижаларини ҳамда ишга қабул қилинганлик ҳолатини шахсий кабинет орқали кўриб бориш имкониятини жорий этиш.

Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати

Бошланиш вақти: 01.11.2022

Якунлаш вақти: 31.07.2023

II  Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар

  Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qo‘llab quvvatlash bo‘yicha yagona integrator UZINFOCOM” MChJ
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати

1Ишга қабул қилиш учун онлайн ариза топшириш

Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари

11. Тизимнинг очиқ қисми – ташқи фойдаланувчилар (фойдаланувчи, ташриф буюрувчи, номзод, хорижий номзод) учун мўлжалланган интерфейс бўлиб, у Агентлик тизимидаги мактаблардаги мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати, унга қўйиладиган талаблар, ҳар бир эълон қилинган лавозимларга қабул учун қўйиладиган талаблар, фойдаланувчилар учун рўйхатдан ўтиш ва шахсий кабинетдан фойдлананиш, онлайн ариза юбориш ва унинг ҳолатини кузатиш имкониятларини ўз ичига олади.

2“Ваканциялар рўйхати” модулида Агентлик тизимидаги мактаблардаги мавжуд лавозимларга эълон қилинган бўш иш ўринлари ҳам улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар жойлаштирилади.

3“Шахсий кабинетга кириш” бўлими орқали рўйхатдан ўтган фойдаланувчи логин ва парол орқали ўзининг шахсий кабинетига кириши мумкин. Шахсий кабинетга дастлабки шахсий маълумотлар автомат равишда OneID тизимидан олинади, қўшимча маълумотлар эса қўлда киритилади.

4“Онлайн ариза юбориш” модули орқали танланган бўш иш ўрни бўйича лавозимларга масофадан туриб ариза юбориш имконияти мавжуд. Бундан фойдаланиш учун аризачидан рўйхатдан ўтиш, рўйхатдан ўтган тақдирда шахсий кабинетига кириш талаб этилади.

52. Тизимининг ёпиқ қисми – Агентликнинг тегишли бўлимлари, администратор ишлаши учун мўлжалланган бўлиб, қуйидаги модулларни ўз ичига олади:

6“Ваканцияларни қабул қилиш ва эълон қилиш” модули – эълон қилинадиган ваканциялар рўйхати “Кадрларни бошқариш ахборот тизими – hrm.argos.uz” дан тортиб олинади.

7“Саралаш” модулида – имтиҳонда тўплаган баллига қараб, ариза юборган номзодларни саралаб олиш имкониятини беради.

8Ҳисоботларни шакллантириш модули – группалаштириш, ажратиб олиш, фильтрлаш, агрегациялаш функциялари билан базадаги объектлар бўйича жадвал кўринишида ҳисоботларни шакллантиришга имкон бериши керак. Шакллантирилган ҳисоботлар Тизим интерфейсидан ва жадвал форматида юклаб олинганидан кейин ҳам кўриш учун очиқ бўлиши керак.

93. Аризалар ҳолати ҳамда қўшимча хабарлар юборувчи – Telegram bot. Аризалар билан боғлиқ бўлган барча хабарларни юбориш учун Telegram botдан фойдаланилади. Бунда ботнинг “Чат-бот” туридан фойланилади.

Ахборот тизимлари

1«Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний шахслар марказий маълумотлар базаси (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги)

2“Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги)

3“Ягона миллий меҳнат тизими” (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги)

4“Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси – erp.maktab.uz” (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги)

5"Электрон ҳукумат" тизимининг OneID – Ягона идентификация тизими

6Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Амалий маълумотномалар ва классификаторлар

1“Олий таълим муассасаси” маълумотномаси

2Мутахассислик маълумотномаси

3Педагогик тоифа маълумотномаси

4Вилоятлар, туман/шаҳарлар маълумотномаси

Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор

1ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

2Бошқалар

III  Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар

  Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади Ҳa
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи

Яратувчи номи: “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qo‘llab quvvatlash bo‘yicha yagona integrator UZINFOCOM” MChJ

Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон Қарори

  «Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси Жараёнда

IV  Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар

Сервер ускуналарини жойлаштириш

Манзил: Toshkent shahar Shayxontohur tumani, Navoiy ko‘chasi, 28B uy

Тури:   Шахсий сервер

Сервер қуввати

Процессор: 3,0 Ггц

Оператив Хотира (RAM): 32 GB

Хотира (ПЗУ): 1 TB

Ядро: 4

Оқимлар: 8

Операцион тизими

1. Windows Server 2019

Маълумотлар базасини бошқариш тизими

1. SQL Server 2019

Амалий дастурий таъминот номи

1. Автоматлаштирилган иш жойи

2. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими

3. Ҳужжат айланувини бошқариш тизими (DMS)

Ҳимоя воситалари

1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими

2. Рақамли видеокузатув тизими

3. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими

4. Антивирусная программа

5. VPN

6. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари

7. Махсус дастурий таъминот воситалари

Узлуксиз қувват тизими

1. UPS AVT 2kVA

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ишга киришда онлайн ариза топшириш имкониятини яратувчи “Рекрутинг электрон платформаси” ахборот тизими

Маълумотнома

Рўйхатга олинган рақами: 1639

Яратилган санаси: 28.02.2023, 18:56

Ташкилот:  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:

ФИШ : Искандаров Бунёджон Шухрат Ўғли

Телефон рақами: +998712072017 (223)

Email: b.iskandarov@piima.uz

Reyting:
0 (0)

Лойиха тузилиши