“Lex.uz” – Қонунчилик маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш: (ID: 1098)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | “Lex.uz” – Қонунчилик маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш |
Лойиҳанинг қисқа номи | “Lex.uz” – Қонунчилик маълумотлари миллий базаси |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | Lex.uz миллий базанинг яратилиши бир қатор афзалликарни келтириб чиқаради. Биринчидан, мобиллик. Lex.uz тизимидан дунёнинг исталган мамлакатидан туриб Интернет тармоғига уланган ҳолда фойдаланиш мумкин. Бирор бир қўшимча дастурий таъминотни ўрнатини талаб этмайди. Иккинчидан, қулайлик. Бошқа мавжуд дастурларни доимо янгилаб бориш лозим, бу эса фойдаланувчилардан қўшимча маблағ ёки вақт талаб қилади. Lex.uz тизимидаги барча маълумотлар онлайн тарзда янгиланиб борилади. Учинчидан, ишончлилик. Lex.uz тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли бўлиб, барча ҳужжатлар фақат расмий манбалардан фойдаланган ҳолда киритилиши тизимдаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди. Шунингдек, сўнгги яна бир муҳим хусусияти мутлақо бепулдир. |
Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Йўқ |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Йўқ |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси. 100060, Тошкент ш., А.Темур шоҳкўчаси, 19-уй |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Тожиев Фурқат Шомуродович Телефон рақами: (71) 233-28-18 Email: info@adolatmarkazi.uz ФИШ: Файзуллаев Омонулла Асатуллаевич Телефон рақами: (71) 233-28-18 Email: info@adolatmarkazi.uz |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Asos: Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасига Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига мувофиқ 2017 йил 25 сентябрдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилган. Шунингдек, Тизим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли “Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилади. Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ЎРҚ-411, 23.09.2016 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш. Вазифалар: 1) Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ушбу миллий базада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашр этилишини, уларнинг туркумлаштирилган ҳисобини ва назорат нусхаларини электрон шаклда юритилишини таъминлаш; 2) жисмоний ва юридик шахсларнинг Миллий базадан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш; 3) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган Рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказиш; 4) Қонунчилик маълумотлари миллий базасида қонун ҳужжатларига норасмий шарҳлар (Лех.уз шарҳи) ва тушунтириш материалларини жойлаштириш; 5) тезкор, шиддатли давр ислоҳотлари талаблари асосида янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон, қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва улардаги ўзгаришлар билан Ўзбекистон фуқароларини мунтазам хабардор этиб бориш; 6) аҳолининг турли қатламлари, ўқувчи ёшлар, кичик ёшдаги китобхонлар, имконияти чекланган шахслар, талабалар, турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар, давлат хизматчилари учун ҳуқуқий ахборот тақдим этиш; 7) барча ҳужжатларга тегишлилиги бўйича қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори бўйича кодлар бериш; 8) Қонунчилик маълумотлари миллий базасида фойдаланувчилар учун қўлланмалар тайёрлашдан иборат. |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 13.05.2022 Якунлаш вақти: 01.12.2022 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари базаси 2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари базаси 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари базаси 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари базаси 5. вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари базаси 6. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари мазкур органларнинг қарорлари базаси 7. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ва ҳалқаро шартномалар тўпламлари базаси |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. Юқори меню 2. Функционал меню 3. Кенгайтирилган қидирув шакли 4. Овозли қидирув модули 5. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, маъмурий, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича суд қарорларини жойлаштириш |
Ахборот тизимлари | 1. “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграция платформаси 2. Суд ишларини бошқариш тизими |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри (cs.egov.uz) 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4642-сонли қарорида келтирилган идентификаторлар 3. “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сонли буйруғида кўзда тутилган маълумотнома ва классификаторлар |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. Бошқалар |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Йўқ |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.03.2022 йилдаги ПФ-89-сон |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | Киберхавфсизлик экспертизаси |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Манзил: Ўзбекистон Республикаси 100047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 5 Тури: Шахсий сервер |
Сервер қуввати | Процессор: 2 processors, Intel(R) Xeon(R) Gold 6134 CPU (3.2 GHz / 8-core) Оператив Хотира (RAM): 128 GB Хотира (ПЗУ): 0.002 TB Ядро: 16 Оқимлар: 2 |
Операцион тизими | 1. UBUNTU |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. Oracle Database 18c |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Автоматлаштирилган иш жойи 2. Технологик жараённи бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими |
Ҳимоя воситалари | 1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 2. Рақамли видеокузатув тизими 3. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 4. Экранлаштирилган кабел 5. Тармоқлараро экран |
Узлуксиз қувват тизими | 1. UPS |
“Lex.uz” – Қонунчилик маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 1098
Яратилган санаси: 13.05.2022, 09:19
Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Тожиев Фурқат Шомуродович
Телефон рақами: (71) 233-28-18
Email: info@adolatmarkazi.uz
ФИШ : Файзуллаев Омонулла Асатуллаевич
Телефон рақами: (71) 233-28-18
Email: info@adolatmarkazi.uz