“Lex.uz” – Қонунчилик маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш: (ID: 1098)
I. Umumiy ma'lumotlar
Tashkilot | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги |
Loyihaning to'liq nomi | “Lex.uz” – Қонунчилик маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш |
Loyihaning qisqa nomi | “Lex.uz” – Қонунчилик маълумотлари миллий базаси |
Loyihaning qisqacha tavsifi | Lex.uz миллий базанинг яратилиши бир қатор афзалликарни келтириб чиқаради. Биринчидан, мобиллик. Lex.uz тизимидан дунёнинг исталган мамлакатидан туриб Интернет тармоғига уланган ҳолда фойдаланиш мумкин. Бирор бир қўшимча дастурий таъминотни ўрнатини талаб этмайди. Иккинчидан, қулайлик. Бошқа мавжуд дастурларни доимо янгилаб бориш лозим, бу эса фойдаланувчилардан қўшимча маблағ ёки вақт талаб қилади. Lex.uz тизимидаги барча маълумотлар онлайн тарзда янгиланиб борилади. Учинчидан, ишончлилик. Lex.uz тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли бўлиб, барча ҳужжатлар фақат расмий манбалардан фойдаланган ҳолда киритилиши тизимдаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди. Шунингдек, сўнгги яна бир муҳим хусусияти мутлақо бепулдир. |
Loyiha turi | Axborot tizimi |
Idoralararo axborot tizimi / resurs | Ha |
Shaxsiy ma'lumotlardan foydalanadi | Yo'q |
Tizim / resurs mavjud va joriy etilgan | Yo'q |
Tashkilotning yuridik manzili | Manzil № 1: Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси. 100060, Тошкент ш., А.Темур шоҳкўчаси, 19-уй |
Loyihani amalga oshirish uchun mas'ul shaxslar | FISH: Тожиев Фурқат Шомуродович Telefon raqami: (71) 233-28-18 Email: info@adolatmarkazi.uz FISH: Файзуллаев Омонулла Асатуллаевич Telefon raqami: (71) 233-28-18 Email: info@adolatmarkazi.uz |
Yaratish, takomillashtirish uchun asos | Normativ-huquqiy hujjat nomi: Asos: Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасига Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига мувофиқ 2017 йил 25 сентябрдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилган. Шунингдек, Тизим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли “Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилади. Normativ-huquqiy asos raqami: ЎРҚ-411, 23.09.2016 |
Maqsadi, vazifalari va qo'llanish doirasi | Maqsadlar: Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш. Vazifalar: 1) Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ушбу миллий базада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашр этилишини, уларнинг туркумлаштирилган ҳисобини ва назорат нусхаларини электрон шаклда юритилишини таъминлаш; 2) жисмоний ва юридик шахсларнинг Миллий базадан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш; 3) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган Рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказиш; 4) Қонунчилик маълумотлари миллий базасида қонун ҳужжатларига норасмий шарҳлар (Лех.уз шарҳи) ва тушунтириш материалларини жойлаштириш; 5) тезкор, шиддатли давр ислоҳотлари талаблари асосида янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон, қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва улардаги ўзгаришлар билан Ўзбекистон фуқароларини мунтазам хабардор этиб бориш; 6) аҳолининг турли қатламлари, ўқувчи ёшлар, кичик ёшдаги китобхонлар, имконияти чекланган шахслар, талабалар, турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар, давлат хизматчилари учун ҳуқуқий ахборот тақдим этиш; 7) барча ҳужжатларга тегишлилиги бўйича қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори бўйича кодлар бериш; 8) Қонунчилик маълумотлари миллий базасида фойдаланувчилар учун қўлланмалар тайёрлашдан иборат. |
Topshiriqqa muvofiq amalga oshirish muddati | Boshlanish vaqti: 13.05.2022 Yakunlash vaqti: 01.12.2022 |
II Asosiy texnik xususiyatlar haqida ma'lumotlar
Loyiha-texnik hujjatlarini ishlab chiquvchi | Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази |
Elektron shaklga o'tkaziladigan xizmatlar ro'yxati | 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари базаси 2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари базаси 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари базаси 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари базаси 5. вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари базаси 6. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари мазкур органларнинг қарорлари базаси 7. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ва ҳалқаро шартномалар тўпламлари базаси |
Axborot tizimining asosiy quyi tizimlari | 1. Юқори меню 2. Функционал меню 3. Кенгайтирилган қидирув шакли 4. Овозли қидирув модули 5. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, маъмурий, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича суд қарорларини жойлаштириш |
Axborot tizimlari | 1. “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграция платформаси 2. Суд ишларини бошқариш тизими |
Amaliy ma'lumotnomalar va klassifikatorlar | 1. Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри (cs.egov.uz) 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4642-сонли қарорида келтирилган идентификаторлар 3. “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сонли буйруғида кўзда тутилган маълумотнома ва классификаторлар |
Ma'lumotlar bazasida ishlatiladigan yagona identifikator | 1. Бошқалар |
III Yaratish, foydalanish va foydalanishdan chiqarish haqidagi ma'lumotlar
Autsorsing xizmatlaridan foydalanadi | Yo'q |
Axborot tizimini ishlab chiquvchi | Yaratuvchi nomi: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ishlab chiqish jarayonining boshlanishi va yakunlanishini tasdiqlovchi hujjat: Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.03.2022 йилдаги ПФ-89-сон |
«Kiberxavfsizlik markazi» ekspertizasi | Киберхавфсизлик экспертизаси |
IV Server uskunalari texnik ko'rsatkichlari haqida asosiy ma'lumotlar
Server uskunalarini joylashtirish | Manzil: Ўзбекистон Республикаси 100047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 5 Turi: Shaxsiy server |
Server quvvati | Protsessor: 2 processors, Intel(R) Xeon(R) Gold 6134 CPU (3.2 GHz / 8-core) Operativ Xotira (RAM): 128 GB Xotira (PZU): 0.002 TB Yadro: 16 Oqimlar: 2 |
Operatsion tizim | 1. UBUNTU |
Ma'lumotlar bazasini boshqarish tizimi | 1. Oracle Database 18c |
Amaliy dasturiy ta'minot nomi | 1. Автоматлаштирилган иш жойи 2. Технологик жараённи бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими |
Himoya vositalari | 1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 2. Рақамли видеокузатув тизими 3. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 4. Экранлаштирилган кабел 5. Тармоқлараро экран |
Uzluksiz quvvat tizimi | 1. UPS |
“Lex.uz” – Қонунчилик маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш
Ma'lumotnoma
Ro'yxatga olingan raqami: 1098
Yaratilgan sana: 13.05.2022, 09:19
Tashkilot: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Loyihani amalga oshirish uchun mas'ul shaxslar:
FISH : Тожиев Фурқат Шомуродович
Telefon raqami: (71) 233-28-18
Email: info@adolatmarkazi.uz
FISH : Файзуллаев Омонулла Асатуллаевич
Telefon raqami: (71) 233-28-18
Email: info@adolatmarkazi.uz