“Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларига лавозим ва малака тоифаларини бериш” платформаси: (ID: 2036)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | “Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларига лавозим ва малака тоифаларини бериш” платформаси |
Лойиҳанинг қисқа номи | PEDAGOG-EDU |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | Портал ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаларини бериш жараёнларини рақамлаштириш орқали маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириб, давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга мўлжалланган. |
Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Ҳa |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Йўқ |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Тошкент ш., Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Алишер Абдуллаев Телефон рақами: (+998 71) 203-13-24 Email: a.abdullayev@edu.uz |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон қарори 3-банди Норматив-ҳуқуқий асос рақами: 692-сон, 29.12.2023 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: - ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаларини бериш жараёнларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш; - ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларнинг малака тоифаларини реал вақт кўринишида таҳлил қилиш; - малака тоифасини олган педагог кадрларнинг ҳисобини фақатгина ишончли бўлган бир ахборот дастуридан бошқарилишини таъминлаш; - электрон аттестация сертификатлари расмийлаштиришда қулайликлар яратиш ва ахборот тизимида юритилишига хизмат қилиш; - навбатдан ташқари аттестациядан ўтмоқчи бўлган талабгорлар учун электрон инвойс шакллантириш орқали молиявий назорат ўрнатилади ҳамда электрон тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади. - Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат” тизимига интеграциялаш ва бошқа давлат идораларининг ахборот тизимлари ва ресурслари билан ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ва мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўзаро интеграциялашув ҳисобига инсон омилини камайтириш; - электрон давлат хизматларини кўрсатиш кўламини кенгайтириш; - қоғоз ҳужжат айланишини ўртача 80% га камайтириш; - педагог кадрларнинг сарф-харажатларнинг 60% тежалишига эришиш; - назоратни кучайтириш ва ижро интизомини даражасини 75% га ошириш; - маълумотларнинг узлуксизлиги, аниқлиги, тўлиқлиги, ишончлиги ва тезкорлигига эришиш; - аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаларини бериш жараёнларини юритиш билан шуғулланувчи ишчи кучи, алоқа, транспорт, қоғоз ва бошқа турдаги сарф-харажатларнинг камида 50% га тежалишига эришиш; - меҳнат жамоасини самарали бошқариш, ходимларнинг иш унумдорлиги ва ахборот билан таъминланганлик даражасини тубдан яхшилаш, ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда иш юритишдаги вақти ва сарф-харажатларни камида 50% га қисқартиришдан иборат. Вазифалар: - педагог кадрлар томонидан аттестациядан ўтиш ва малака тоифаларини олиш учун электрон ариза юбориш; - электрон аризалар бўйича мурожаатларни ҳар бир вилоят ҳамда таълим муассасалари кесимида алоҳида кўриб чиқиш ва юклаб олиш имкониятини яратиш; - электрон аттестация сертификатларини генерация қилиш ҳамда онлайн юклаб олиш имконини яратиш; - навбатдан ташқари аттестациядан ўтмоқчи бўлган талабгорлар учун электрон инвойс шакллантириш; - амалдаги талаблар доирасида бошқа хизматлар, ташкилотлар ва бошқарув органлари ахборот тизимлари билан керакли маълумотлар алмашинувини амалга ошириш; - давлат бошқаруви органларига таҳлилий маълумотларни тақдим этиш; - маълумотлар архивини шакллантириш ҳамда маълумотлар ва тизим объектлари бўйича ҳаракатларни ҳисобини юритиш ва рўйхатга олиш. |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 29.12.2023 Якунлаш вақти: 01.01.2024 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. Педагог кадрлар томонидан аттестациядан ўтиш ва малака тоифаларини олиш учун электрон ариза юбориш 2. Электрон аризалар бўйича мурожаатларни ҳар бир вилоят ҳамда таълим муассасалари кесимида кўриб чиқиш 3. Навбатдан ташқари аттестациядан ўтмоқчи бўлган талабгорлар учун электрон инвойс шакллантириш ҳамда тўловларни онлайн амалга ошириш хизмати 4. Бошқалар |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. “Администратор” қуйи тизими 2. “Аризаларни бошқариш” қуйи тизими 3. “Сертификатлар” қуйи тизими 4. “Классификаторлар” қуйи тизими 5. “Инвойсларни шакллантириш” модули 6. “Logging” – АТ даги хар бир ҳаракатни қайд қилувчи модули 7. “СМС билдиришнома” модули |
Ахборот тизимлари | 1. Академик лицейлар педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ахборот-таълим портали my.lyceum.uz 2. Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг Ягона ахборот-таълим портали my.moqt.uz 3. “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизими (prof.edu.uz) 4. “Академик лицейларда таълим жараёнларини бошқариш - EMIS” ахборот тизими (emis.edu.uz) 5. Электрон ҳукумат фойдаланувчиларининг Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) 6. Рақамли технологиялар вазирлигининг Ягона биллинг тизими 7. “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси 8. “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари диплом маълумотлари базаси ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш” ахборот тизими (diplom.edu.uz) 9. Бошқалар |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. Фуқаролик ҳолати 2. Ҳудудлар рўйхати 3. Туманлар рўйхати 4. Тиллар рўйхати 5. Тил сертификатлари 6. Миллатлар 7. Имтиёзлар 8. Таълим муассасалари рўйхати 9. Фанлар 10. Бошқалар |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Йўқ |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон қарори |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | Тез орада экспертизадан ўтказиш учун киритилади. |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Манзил: Ўзбекистон Республикаси , 100095 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 3-уй Тури: Шахсий сервер |
Сервер қуввати | Процессор: Intel(R) Xeon(R) Gold 6134 CPU @ 3.20GHz Оператив Хотира (RAM): 32 GB Хотира (ПЗУ): 1.028 TB Ядро: 16 Оқимлар: 32 |
Операцион тизими | 1. UBUNTU 2. DEBIAN |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. PostgreSQL 13.1 |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими |
Ҳимоя воситалари | 1. Рақамли видеокузатув тизими 2. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 3. Антивирусная программа 4. Махсус дастурий таъминот воситалари |
Узлуксиз қувват тизими | 1. (UPS) 600VA with minimum 30 minutes backup; Minimum of 2-meter power cable. Input AC Voltage for main operation: 240 Volts. Output voltage: 240 Volt AC; Surge protections |
“Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларига лавозим ва малака тоифаларини бериш” платформаси
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 2036
Яратилган санаси: 23.02.2024, 18:49
Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Алишер Абдуллаев
Телефон рақами: (+998 71) 203-13-24
Email: a.abdullayev@edu.uz