“Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларига лавозим ва малака тоифаларини бериш” платформаси: (ID: 2036)

I.  Umumiy ma'lumotlar

  TashkilotЎзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
  Loyihaning to'liq nomi “Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларига лавозим ва малака тоифаларини бериш” платформаси
  Loyihaning qisqa nomi PEDAGOG-EDU
  Loyihaning qisqacha tavsifi Портал ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаларини бериш жараёнларини рақамлаштириш орқали маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириб, давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга мўлжалланган.
  Loyiha turi Axborot tizimi
  Idoralararo axborot tizimi / resurs Ha
  Shaxsiy ma'lumotlardan foydalanadi Ha
  Tizim / resurs mavjud va joriy etilgan Yo'q
Tashkilotning yuridik manzili

Manzil1:   Тошкент ш., Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй

Loyihani amalga oshirish uchun mas'ul shaxslar

FISH: Алишер Абдуллаев

Telefon raqami: (+998 71) 203-13-24

Email: a.abdullayev@edu.uz

Yaratish, takomillashtirish uchun asos

Normativ-huquqiy hujjat nomi: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон қарори 3-банди

Normativ-huquqiy asos raqami: 692-сон,   29.12.2023

Maqsadi, vazifalari va qo'llanish doirasi

Maqsadlar: - ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаларини бериш жараёнларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш; - ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларнинг малака тоифаларини реал вақт кўринишида таҳлил қилиш; - малака тоифасини олган педагог кадрларнинг ҳисобини фақатгина ишончли бўлган бир ахборот дастуридан бошқарилишини таъминлаш; - электрон аттестация сертификатлари расмийлаштиришда қулайликлар яратиш ва ахборот тизимида юритилишига хизмат қилиш; - навбатдан ташқари аттестациядан ўтмоқчи бўлган талабгорлар учун электрон инвойс шакллантириш орқали молиявий назорат ўрнатилади ҳамда электрон тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади. - Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат” тизимига интеграциялаш ва бошқа давлат идораларининг ахборот тизимлари ва ресурслари билан ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ва мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўзаро интеграциялашув ҳисобига инсон омилини камайтириш; - электрон давлат хизматларини кўрсатиш кўламини кенгайтириш; - қоғоз ҳужжат айланишини ўртача 80% га камайтириш; - педагог кадрларнинг сарф-харажатларнинг 60% тежалишига эришиш; - назоратни кучайтириш ва ижро интизомини даражасини 75% га ошириш; - маълумотларнинг узлуксизлиги, аниқлиги, тўлиқлиги, ишончлиги ва тезкорлигига эришиш; - аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаларини бериш жараёнларини юритиш билан шуғулланувчи ишчи кучи, алоқа, транспорт, қоғоз ва бошқа турдаги сарф-харажатларнинг камида 50% га тежалишига эришиш; - меҳнат жамоасини самарали бошқариш, ходимларнинг иш унумдорлиги ва ахборот билан таъминланганлик даражасини тубдан яхшилаш, ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда иш юритишдаги вақти ва сарф-харажатларни камида 50% га қисқартиришдан иборат.

Vazifalar: - педагог кадрлар томонидан аттестациядан ўтиш ва малака тоифаларини олиш учун электрон ариза юбориш; - электрон аризалар бўйича мурожаатларни ҳар бир вилоят ҳамда таълим муассасалари кесимида алоҳида кўриб чиқиш ва юклаб олиш имкониятини яратиш; - электрон аттестация сертификатларини генерация қилиш ҳамда онлайн юклаб олиш имконини яратиш; - навбатдан ташқари аттестациядан ўтмоқчи бўлган талабгорлар учун электрон инвойс шакллантириш; - амалдаги талаблар доирасида бошқа хизматлар, ташкилотлар ва бошқарув органлари ахборот тизимлари билан керакли маълумотлар алмашинувини амалга ошириш; - давлат бошқаруви органларига таҳлилий маълумотларни тақдим этиш; - маълумотлар архивини шакллантириш ҳамда маълумотлар ва тизим объектлари бўйича ҳаракатларни ҳисобини юритиш ва рўйхатга олиш.

Topshiriqqa muvofiq amalga oshirish muddati

Boshlanish vaqti: 29.12.2023

Yakunlash vaqti: 01.01.2024

II  Asosiy texnik xususiyatlar haqida ma'lumotlar

  Loyiha-texnik hujjatlarini ishlab chiquvchi Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Elektron shaklga o'tkaziladigan xizmatlar ro'yxati

1Педагог кадрлар томонидан аттестациядан ўтиш ва малака тоифаларини олиш учун электрон ариза юбориш

2Электрон аризалар бўйича мурожаатларни ҳар бир вилоят ҳамда таълим муассасалари кесимида кўриб чиқиш

3Навбатдан ташқари аттестациядан ўтмоқчи бўлган талабгорлар учун электрон инвойс шакллантириш ҳамда тўловларни онлайн амалга ошириш хизмати

4Бошқалар

Axborot tizimining asosiy quyi tizimlari

1“Администратор” қуйи тизими

2“Аризаларни бошқариш” қуйи тизими

3“Сертификатлар” қуйи тизими

4“Классификаторлар” қуйи тизими

5“Инвойсларни шакллантириш” модули

6“Logging” – АТ даги хар бир ҳаракатни қайд қилувчи модули

7“СМС билдиришнома” модули

Axborot tizimlari

1Академик лицейлар педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ахборот-таълим портали my.lyceum.uz

2Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг Ягона ахборот-таълим портали my.moqt.uz

3“Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизими (prof.edu.uz)

4“Академик лицейларда таълим жараёнларини бошқариш - EMIS” ахборот тизими (emis.edu.uz)

5Электрон ҳукумат фойдаланувчиларининг Ягона идентификация тизими (id.egov.uz)

6Рақамли технологиялар вазирлигининг Ягона биллинг тизими

7“Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси

8“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари диплом маълумотлари базаси ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш” ахборот тизими (diplom.edu.uz)

9Бошқалар

Amaliy ma'lumotnomalar va klassifikatorlar

1Фуқаролик ҳолати

2Ҳудудлар рўйхати

3Туманлар рўйхати

4Тиллар рўйхати

5Тил сертификатлари

6Миллатлар

7Имтиёзлар

8Таълим муассасалари рўйхати

9Фанлар

10Бошқалар

Ma'lumotlar bazasida ishlatiladigan yagona identifikator

1ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

III  Yaratish, foydalanish va foydalanishdan chiqarish haqidagi ma'lumotlar

  Autsorsing xizmatlaridan foydalanadi Yo'q
Axborot tizimini ishlab chiquvchi

Yaratuvchi nomi: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ishlab chiqish jarayonining boshlanishi va yakunlanishini tasdiqlovchi hujjat: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон қарори

  «Kiberxavfsizlik markazi» ekspertizasi Тез орада экспертизадан ўтказиш учун киритилади.

IV  Server uskunalari texnik ko'rsatkichlari haqida asosiy ma'lumotlar

Server uskunalarini joylashtirish

Manzil: Ўзбекистон Республикаси , 100095 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 3-уй

Turi:   Shaxsiy server

Server quvvati

Protsessor: Intel(R) Xeon(R) Gold 6134 CPU @ 3.20GHz

Operativ Xotira (RAM): 32 GB

Xotira (PZU): 1.028 TB

Yadro: 16

Oqimlar: 32

Operatsion tizim

1. UBUNTU

2. DEBIAN

Ma'lumotlar bazasini boshqarish tizimi

1. PostgreSQL 13.1

Amaliy dasturiy ta'minot nomi

1. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими

Himoya vositalari

1. Рақамли видеокузатув тизими

2. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими

3. Антивирусная программа

4. Махсус дастурий таъминот воситалари

Uzluksiz quvvat tizimi

1. (UPS) 600VA with minimum 30 minutes backup; Minimum of 2-meter power cable. Input AC Voltage for main operation: 240 Volts. Output voltage: 240 Volt AC; Surge protections

“Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларига лавозим ва малака тоифаларини бериш” платформаси

Ma'lumotnoma

Ro'yxatga olingan raqami: 2036

Yaratilgan sana: 23.02.2024, 18:49

Tashkilot:  Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Loyihani amalga oshirish uchun mas'ul shaxslar:

FISH : Алишер Абдуллаев

Telefon raqami: (+998 71) 203-13-24

Email: a.abdullayev@edu.uz

Reyting:
5 (1)

Loyiha tuzilmasi