Ижарага берилган ўрмон фонди ерларини ҳисобини юртиш ахборот-биллинг тизими : (ID: 996)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | Ижарага берилган ўрмон фонди ерларини ҳисобини юртиш ахборот-биллинг тизими |
Лойиҳанинг қисқа номи | Ўрмон биллинг тизими |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | Ижарага берилган ўрмон фонди ерларини ҳисобини юртиш ахборот-биллинг тизими ижара шартномаларини электрон тарзда тузиш ва тасдиқлаш, ижара тўловларини мониторинг қилиш ахборот-биллинг тизими ҳисобланади. |
Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Ҳa |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Йўқ |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Сатимбаев М.А. Телефон рақами: +998903170743 Email: akt@urmon.uz |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 15 апрелдаги 70-сонли буйруғи Норматив-ҳуқуқий асос рақами: 70-сонли буйруқ, 15.04.2022 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: Тизимни яратишдан мақсад: 1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ҳисоботларни аниқ ва тезкор олишни 95%га ошириш; 2. ерни ижарага олган шахслар ва қўмита ўртасида коммуникация қилиш воситаларини 70%га соддалаштириш; 3. ижарачилар, ижара тўлов суммаси, қарздорликлар, тўловлар, ерлардан фойдаланиш мақсадлари ҳақида статистик маълумотларни тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилишни 100%га рақамлаштириш; 4. ҳисоботларнинг сифати ва ишончлилигини 90%га ошириш; 5. мунтазам такрорий оперцияларни автоматлаштириш учун ахборот тизимини ишлаб чиқиш; 6. Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш бўйича шартномаларни бошқаришни, ерларини электрон ҳисоботини юритиш бўйича маълумотлар базасини ва доимий мониторингини 100% гача қамраб олиш. Вазифалар: 1. Ижарага берилган ерлар ҳисоботини юритиш (ижарачи Ф.И.Ш, ажратилган ер майдони гектари, геолокацияси, нима мақсадда ажратилгани, йиллик ижара тўлови суммаси, қанчаси тўланган, қанча қарздолик мавжуд ва ҳоказо); 2. Тўловларни онлайн кузатиб бориш, қарздолик ҳақида ижарачиларга қарздорлик суммалари билан огоҳлантирувчи смслар автоматик тизим орқали юборишни таъминлаш; 3. Тўлов учун инвойслар чиқариш ва шартнома рақамига тўловларни боғлаш орқали тўлов тизимини 100% рақамлаштириш; 4. Барча тўловлар ҳақида аниқ ҳисоботлар чиқиш имкониятини яратиш; 5. Тўловларни онлайн тарзда кўриш имкониятини яратиш; 6. Берилган ерлар нима мақсадда фойдаланилаётганлиги тўғрисида ҳисоботлар жойлаштириб бориш имкониятини яратиш (текст ва расм кўринишида); 7. Ижарачилар маълумотларини доимий киритилишини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш. Қўлланиш доираси: Ахборот-биллинг тизими Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ўрмон ер фонди ижараси шартномаларини тузишда, тўловларни мониторинг қилишда ҳамда тезкор статистик маълумотлар олишда қўлланилади. |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 15.04.2022 Якунлаш вақти: 31.08.2022 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонаси |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. 1. Ўрмон фонди ерларини ижарага олиш бўйича келиб тушган аризаларни электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш 2. Шартномаларни электрон тарзда тузиш ва тасдиқлаш 3. Тўловлар мониторингини олиб бориш 4. Ўрмон хўжаликлари реестри 5. Шартномалар реестри |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. Маъмурият қуйи тизими 2. Шартномаларни шакллантириш қуйи тизими 3. Тизим интерфейси асосий бўлимлари 4. Тизимдаги хар бир харакатни қайд қилувчи қуйи тизими 5. Киришни назорат қилиш қуйи тизими 6. Қидирув қуйи тизими |
Ахборот тизимлари | 1. “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграция платформаси; - Тўлов тизимлари; - UzASBO тизими. |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри (cs.egov.uz)" |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 2. Бошқалар |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Йўқ |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 15-аврелдаги 70-сонли буйруғи |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | Киберхавфсизликдан параллел равишда олинади |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй. Тури: Шахсий сервер |
Сервер қуввати | Процессор: 2.8 Оператив Хотира (RAM): 32 GB Хотира (ПЗУ): 1 TB Ядро: 10 Оқимлар: 20 |
Операцион тизими | 1. UBUNTU |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. PostgreSQL 12.5 |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Биллинг тизими |
Ҳимоя воситалари | 1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 2. Рақамли видеокузатув тизими 3. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 4. Антивирусная программа 5. Тармоқлараро экран 6. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари 7. Махсус дастурий таъминот воситалари |
Узлуксиз қувват тизими | 1. UPS |
Ижарага берилган ўрмон фонди ерларини ҳисобини юртиш ахборот-биллинг тизими
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 996
Яратилган санаси: 04.04.2022, 21:45
Ташкилот: Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Сатимбаев М.А.
Телефон рақами: +998903170743
Email: akt@urmon.uz