Ижарага берилган ўрмон фонди ерларини ҳисобини юртиш ахборот-биллинг тизими : (ID: 996)
I. Umumiy ma'lumotlar
Tashkilot | Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги |
Loyihaning to'liq nomi | Ижарага берилган ўрмон фонди ерларини ҳисобини юртиш ахборот-биллинг тизими |
Loyihaning qisqa nomi | Ўрмон биллинг тизими |
Loyihaning qisqacha tavsifi | Ижарага берилган ўрмон фонди ерларини ҳисобини юртиш ахборот-биллинг тизими ижара шартномаларини электрон тарзда тузиш ва тасдиқлаш, ижара тўловларини мониторинг қилиш ахборот-биллинг тизими ҳисобланади. |
Loyiha turi | Axborot tizimi |
Idoralararo axborot tizimi / resurs | Ha |
Shaxsiy ma'lumotlardan foydalanadi | Ha |
Tizim / resurs mavjud va joriy etilgan | Yo'q |
Tashkilotning yuridik manzili | Manzil № 1: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй |
Loyihani amalga oshirish uchun mas'ul shaxslar | FISH: Сатимбаев М.А. Telefon raqami: +998903170743 Email: akt@urmon.uz |
Yaratish, takomillashtirish uchun asos | Normativ-huquqiy hujjat nomi: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 15 апрелдаги 70-сонли буйруғи Normativ-huquqiy asos raqami: 70-сонли буйруқ, 15.04.2022 |
Maqsadi, vazifalari va qo'llanish doirasi | Maqsadlar: Тизимни яратишдан мақсад: 1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ҳисоботларни аниқ ва тезкор олишни 95%га ошириш; 2. ерни ижарага олган шахслар ва қўмита ўртасида коммуникация қилиш воситаларини 70%га соддалаштириш; 3. ижарачилар, ижара тўлов суммаси, қарздорликлар, тўловлар, ерлардан фойдаланиш мақсадлари ҳақида статистик маълумотларни тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилишни 100%га рақамлаштириш; 4. ҳисоботларнинг сифати ва ишончлилигини 90%га ошириш; 5. мунтазам такрорий оперцияларни автоматлаштириш учун ахборот тизимини ишлаб чиқиш; 6. Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш бўйича шартномаларни бошқаришни, ерларини электрон ҳисоботини юритиш бўйича маълумотлар базасини ва доимий мониторингини 100% гача қамраб олиш. Vazifalar: 1. Ижарага берилган ерлар ҳисоботини юритиш (ижарачи Ф.И.Ш, ажратилган ер майдони гектари, геолокацияси, нима мақсадда ажратилгани, йиллик ижара тўлови суммаси, қанчаси тўланган, қанча қарздолик мавжуд ва ҳоказо); 2. Тўловларни онлайн кузатиб бориш, қарздолик ҳақида ижарачиларга қарздорлик суммалари билан огоҳлантирувчи смслар автоматик тизим орқали юборишни таъминлаш; 3. Тўлов учун инвойслар чиқариш ва шартнома рақамига тўловларни боғлаш орқали тўлов тизимини 100% рақамлаштириш; 4. Барча тўловлар ҳақида аниқ ҳисоботлар чиқиш имкониятини яратиш; 5. Тўловларни онлайн тарзда кўриш имкониятини яратиш; 6. Берилган ерлар нима мақсадда фойдаланилаётганлиги тўғрисида ҳисоботлар жойлаштириб бориш имкониятини яратиш (текст ва расм кўринишида); 7. Ижарачилар маълумотларини доимий киритилишини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш. Қўлланиш доираси: Ахборот-биллинг тизими Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ўрмон ер фонди ижараси шартномаларини тузишда, тўловларни мониторинг қилишда ҳамда тезкор статистик маълумотлар олишда қўлланилади. |
Topshiriqqa muvofiq amalga oshirish muddati | Boshlanish vaqti: 15.04.2022 Yakunlash vaqti: 31.08.2022 |
II Asosiy texnik xususiyatlar haqida ma'lumotlar
Loyiha-texnik hujjatlarini ishlab chiquvchi | “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонаси |
Elektron shaklga o'tkaziladigan xizmatlar ro'yxati | 1. 1. Ўрмон фонди ерларини ижарага олиш бўйича келиб тушган аризаларни электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш 2. Шартномаларни электрон тарзда тузиш ва тасдиқлаш 3. Тўловлар мониторингини олиб бориш 4. Ўрмон хўжаликлари реестри 5. Шартномалар реестри |
Axborot tizimining asosiy quyi tizimlari | 1. Маъмурият қуйи тизими 2. Шартномаларни шакллантириш қуйи тизими 3. Тизим интерфейси асосий бўлимлари 4. Тизимдаги хар бир харакатни қайд қилувчи қуйи тизими 5. Киришни назорат қилиш қуйи тизими 6. Қидирув қуйи тизими |
Axborot tizimlari | 1. “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграция платформаси; - Тўлов тизимлари; - UzASBO тизими. |
Amaliy ma'lumotnomalar va klassifikatorlar | 1. "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри (cs.egov.uz)" |
Ma'lumotlar bazasida ishlatiladigan yagona identifikator | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 2. Бошқалар |
III Yaratish, foydalanish va foydalanishdan chiqarish haqidagi ma'lumotlar
Autsorsing xizmatlaridan foydalanadi | Yo'q |
Axborot tizimini ishlab chiquvchi | Yaratuvchi nomi: Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Ishlab chiqish jarayonining boshlanishi va yakunlanishini tasdiqlovchi hujjat: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 15-аврелдаги 70-сонли буйруғи |
«Kiberxavfsizlik markazi» ekspertizasi | Киберхавфсизликдан параллел равишда олинади |
IV Server uskunalari texnik ko'rsatkichlari haqida asosiy ma'lumotlar
Server uskunalarini joylashtirish | Manzil: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй. Turi: Shaxsiy server |
Server quvvati | Protsessor: 2.8 Operativ Xotira (RAM): 32 GB Xotira (PZU): 1 TB Yadro: 10 Oqimlar: 20 |
Operatsion tizim | 1. UBUNTU |
Ma'lumotlar bazasini boshqarish tizimi | 1. PostgreSQL 12.5 |
Amaliy dasturiy ta'minot nomi | 1. Биллинг тизими |
Himoya vositalari | 1. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси тизими 2. Рақамли видеокузатув тизими 3. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 4. Антивирусная программа 5. Тармоқлараро экран 6. Ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ўрнатилган воситалари 7. Махсус дастурий таъминот воситалари |
Uzluksiz quvvat tizimi | 1. UPS |
Ижарага берилган ўрмон фонди ерларини ҳисобини юртиш ахборот-биллинг тизими
Ma'lumotnoma
Ro'yxatga olingan raqami: 996
Yaratilgan sana: 04.04.2022, 21:45
Tashkilot: Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги
Loyihani amalga oshirish uchun mas'ul shaxslar:
FISH : Сатимбаев М.А.
Telefon raqami: +998903170743
Email: akt@urmon.uz